UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  0 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  0 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  7 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  4 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  31 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  55 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  261 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2

Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак" Янгиликлар

Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"

Про-лиганинг 15-тури доирасида "Локомотив" - "Арал" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.


- Бугун шундай ўйини бўлишини билардик. Чунки "Арал" тажрибали жамоа, таркибдаги футболчилар узоқ вақтдан буён бирга ўйнаб келишмоқда ва ҳар бир ўйинга катта куч билан тайёрланади. Балки бугун биз чиройли ўйин кўрсатмагандирмиз. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилиб тургандик. Бироқ гол уриб олганимиздан кейин эътиборни ҳисобни сақлаб қолишга қаратдик ва ҳимояландик. Бу осон иш эмас. Қарши ҳужумдаги вазиятлардан яхшироқ фойдаланишимиз мумкин эди. Лекин бундай бўлмади. Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак.

- Бугун Момчило Рашо ҳамда Никола Попович захирада қолдирилди. Бу нима билан боғлиқ?

- Момчило машғулотларда тиззасида ноқулайлик ҳис қилди. Кеча машғулотларда унинг ҳаракатларини кузатиб бордик ва у эркин шуғуллана олмади. Шу сабабли уни асосий таркибда туширмасликка қарор қилдик. У кўп вақт мобайнида тузалишга ҳаракат қилди, шу сабабли асосий таркибда ўйнай олмасди. Никола ҳусусида тўхталадиган бўлсам, Шодиёр Шодибоев ҳам ўзини яхши кўрсатмоқда. Унга имконият беришимиз керак эди. Шодибоев бугун яхши ўйнади, бу ижобий ҳолат.

- Бугун Абдушукур Маҳаматов гол урди ва бу жамоага ғалаба келтирди. Ушбу футболчи ҳақида фикрингиз.

- Уни ўтган йилдан бери биламан, "Пахтакор"да унинг ўйинлари менга маъқул келган. Ёш бўлса-да, жуда сифатли футболчи. Айрим жиҳатларини яхшилаш керак. У келаси йил учун ҳам ишлашда давом этмоқда. Унинг футболини тушуниш сифати жуда яхши, барчасини тез илғаб олади. Бироқ унга куч етишмаяпти. Умуман олганда у яхши футболчи.

- Ушбу ғалабадан кейин "Локомотив" пешқадамликка қайтди. Олдиндаги ўйинлар ҳақида гапирсангиз.

- Ҳар бир учрашув жуда муҳим. Ўйинлар орасида кўп вақт бор, шу сабабли бугун ютсанг, кейингисида ютқазишинг ҳеч гап эмас. Бунда рақибнинг қандай даражада эканлигини фарқи йўқ. Ҳар бир ўйинга бошқача қараш керак, унда рақибнинг ўйин услубини, уларнинг ўйинга қандай қарашини ҳисобга олиш керак. Шу сабабли ҳар ҳафтада янгича рақиб учун тайёрланишимиз керак бўлади. Биз учун асосийси - яхши футбол намойиш қилиш. Бу паллада очколар ҳам жуда муҳим. Лекин биз бу очколарни қай тариқа қўлга киритишимизга ҳам қараймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика