UZ

Сўнгги янгиликлар

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  55 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  51 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

Андрей Фёдоров: "Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик"

Cоcа Cола Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (0:1) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.




"Бугун жуда ёмон ўйнадик Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман, аммо охирги 2 ўйинда ўйинимиз умуман ўхшамади. Ўйинларни таҳлил қилиб, кўриб чиқамиз. Биринчи бўлимда яхши имкониятларга эга бўлдик, бироқ фойдалана олмадик.

"Машъал" яхши ўйнади ва ижобий натижага эришиб, 3 очкога эга бўлди.

Ҳеч қачон ҳакамлар устидан шикоят қилмаганман, бугун ҳам ундай қилмоқчи эмасман.

Бир неча ўйиндан бери кўп сариқ карточкалар оляпмиз. Ҳар бир ўйинга камида 4 та огоҳлантириш тўғри келяпти.

Бугунги ўйинга келсак, 30-дақиқада рақиб қўполлиги учун иккинчи сариқни олиши ва майдондан четлатилиши зарур эди. Чунки вазият камига сариқ карточкага тортарди, лекин ундай қилинмади. Мен бу бўйича ҳакамга мурожаат қилсам, улар вазиятни комиссия ёрдамида кўриб чиқиб, бир қарорга келишларини айтишди", - дейди Фёдоров.

Марат Бикмаев нима учун майдонга туширилмади?

Афсуски, машғулотлардан бирида унинг эски жароҳати безовта қилиб қолди ва ўйинда қатнашолмасди. У захирада бор эди, бироқ унинг соғлиги билан таваккал қилишни истамадик.


"Локомотив" бу мавсум 4 та ўйинда ғалаба қозонди, шулардан 3 таси "Бухоро", "Қизилқум", "Андижон", яъни ҳали ғалаба қозонмаган жамоалар эди.

Бзи кучсиз жамоаларга қарши ўйнадик деёлмайман, олдин ҳам айтганимдек, уйдами-сафардами ҳеч бир жамоа сизга очколарни шунчаки бериб қўймайди, бу учун курашиш керак. Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик.


Истеъфо ҳақида ўйламаяпсизми?

Йўқ, сиз-чи? Лекин мен ўйлаганим йўқ.

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика