Андреа Пирло: “Яқинда фаолиятимини якунлайман”

Aslanov Jasurbek
7 мар 2017, 22:24
“Нью Йорк Сити” ҳимоячиси Андреа Пирло келажагдаги режалари билан ўртоқлашди.

“Ҳозирча фаолиятимни якунлаганимдан кейин нима билан машғул бўлишимни билмайман. Мураббийлик, директор ёки яна бошқа бир касб эгаси бўлишим мумкин. Булар орасида қайси бири мен учун қулай бўлиши ҳақида ўйлаб кўришим лозим. Шартномам якунланишига яна бир йил бор, шу сабаб ҳали фаолиятимни якунлагандан сўнг нима иш билан шуғулланишим борасида ўйлаб кўрганим йўқ.

Лекин шубҳасиз яқин орада мен футболчилик фаолиятимни якунлайман. Албатта, яна 10 йил футбол ўйнашни истайман. Чунки тўп тепиб мен фақат роҳат оламан.

Аммо бу ёшда одам ўзига ўзи савол бериши табиий: бундан буёғига ҳам юксак савияда тўп тепиб, жамоа етакчиси бўлиб қоласанми ёки оддий футболчилардан бирига айланасанми? Менга бу нарса ёқмайди.

Бошқалар менга ўйинимда пасайиш кузатилаётганини айтишидан илгари ўзимга ўзим қарор чиқариб қўя қоламан”, дейди Пирло.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›