UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Андижон": "Назорат учрашувида дуранг" Янгиликлар

"Андижон": "Назорат учрашувида дуранг"

Иккинчи йиғинда Гесс асосий эътиборни машғулотларга қаратди ва қаттиқ режим асосида футболчиларни шуғуллантирди.
Шу боис мазкур йиғинда мураббий назорат ўйинлари ўтказишни режалаштирмаганди. Аммо йиғиннинг сўнгги кунларида барибир битта учрашув ўтказилди. 16 январь куни Қувасойнинг “Цементчи” жамоасига қарши ўйин бўлиб ўтди. Бу йил биринчи лигада иштирок этадиган “Цементчи” билан бўлган баҳсда дуранг натижаси қайд этилди.

“Андижон” таркиби: Элдор Исабоев, Иброҳим Отахонов, Раҳим Қодиров, Темур Яфаров, Илёс Хайров, Расул Раҳмонов, Муҳаммад Фозилов, Шукур Жумабоев, Иқбол Акрамов, Исроил Турсунов, Лочин Солиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Абдумалик Абдуллаев, Фарҳод Бекмуротов, Бекзод Ғозиев, Даврон Турсунов, Фарруҳ Мирзаев, Артур Маматказин, Акбар Ходжаев.
Гол: Л.Солиев.

Лочин Солиевнинг голи эвазига мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишаётганди. Аммо бироз ҳотиржамлик натижасида қувасойликлар сўнгги дақиқаларда жавоб тўпини кирита олишди. Шуни таъкидлаш жоизки, Санжар Асқаралиев ва Ярослав Крушельницкий кичик жароҳат олишгани боис бу ўйинда иштирок этишмади ва уйига даволангани эртароқ қайтишди. Крушельницкий билан Асқаралиев энди кейинги йиғиндан сафга қўшилишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика