UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  0 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  2 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2

Андижонда “Чарм тўп-2019” вилоят босқичи якунига етди Янгиликлар

Андижонда “Чарм тўп-2019” вилоят босқичи якунига етди

Юртимизда ёшларни спортга жалб этиш, маҳаллаларда миллионлар ўйинига бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида “Чарм тўп-2019” мусобақаси ташкил этилган.

Мазкур мусобақа Андижон вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилиб, кеча турнирнинг финал ўйини бўлиб ўтди.

Бош соврин учун кураш Шаҳрихон туманининг “Якка тут” МФЙ ва Избоскан туманининг “Туячи” МФЙ жамоалари ўртасида кечди. Мусобақанинг финал учрашуви Андижон шаҳар, Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Андижон-Академия”сининг сунъий қопламали майдонида кечди. Финални собиқ футболчи, эндиликда ўзини ҳакамликда синаб кўраётган Лочин Долимов бошқариб борди.

Қизиқарли ва муросасиз руҳда ўтган учрашувнинг асосий тайми 2:2 ҳисоби билан якунига етди. Ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди. Лотореяда шаҳрихонликларнинг омади чопди дейиш мумкин. Сабаби “Якка тут” МФЙ жамоаси пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида устун келиб, бош совринга эга чиқди.
Ўйин якунлангач, мусобақа иштирокчиларини тақдирлаш маросими ўтказилиб, унда Андижон вилоят ҳокимлиги, Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят футбол ассоциацияси ҳамда Андижон вилоят ёшлар иттифоқи вакиллари сўзга чиқиб, ҳаваскор футболчиларга ўз дил изҳорларини билдириб, эсталик учун бир қатор совғалар, медаллар ва Кубокларини топширди.

Шу тариқа “Чарм тўп-2019” республика миқёсидаги мусобақасининг вилоят босқичи якунига етди.






Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика