UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими  0 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  1 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  30 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  0 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  11 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0

“Андижон” йиғинни бошлади Янгиликлар

“Андижон” йиғинни бошлади

Суперлига иштирокчиси “Андижон” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.

Кеча жамоа аъзолари Андижонда йиғилди ва ўз қароргоҳида дастлабки йиғинга киришди. Маълум муддатлик таътилдан қайтган футболчилар ҳозирча тикланиш машғулотларини олиб бормоқда.

Дарвоқе, бош мураббий Илдар Сакаев Тошкентда ўтаётган “Про” мураббийлик лицензияси учун ўқиётгани муносабати билан ҳозирча жамоа машғулотларида иштирок эта олмаяпти. Шу боис мазкур йиғинга Виктор Жалилов бошчилик қилмоқда. Унга Диёр Мирзабоев ва Қобил Олимжонов яқиндан ёрдам бермоқда.

Машғулотлар Бўстон даҳасидаги “Вилоят БЎФМ” майдонида ташкил этилмоқда. Ҳозирча таркибда асосан бу йил “Андижон” шарафини ҳимоя қилган футболчилар ва маҳаллий ёшларни кўриш мумкин.

Режага кўра мураббийлар ушбу қисқа муддатлик йиғин чоғида футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечиради ва талабга жавоб берганларини январ ойида Тошкентда ўтадиган йиғинга таклиф этади.

Мухлисларнинг диққат марказида турган селекция ишлари бўйича ҳозирча расмий маълумот йўқ. Лекин бу бўйича клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби маслаҳатлашган холда кенг кўламда иш олиб бормоқда.

Хусусан ортда қолган беш кун мобайнида раҳбарият бир қатор футболчилар билан учрашиб, музокара ўтказди ва қайсидир маънода уларнинг айримлари билан оғзаки келишувга ҳам эришилди дейиш мумкин. Фақат янги футболчиларнинг ўз клуби билан тузган шартномаси муддати якунига етмагани сабабли, номлар ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика