UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  33 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  11 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

"Андижон": "Шўртан" йирик ҳисобда мағлуб этилди Янгиликлар

"Андижон": "Шўртан" йирик ҳисобда мағлуб этилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун жамоамиз Тошкент йиғинидаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Бу сафарги спарринг-рақибимиз Ғузорнинг Шўртан жамоаси бўлди. Тошкент вилоятининг Сергели туманида жойлашган сунъий қопламали майдонда кечган баҳс қизиқарли ва томошабоп руҳ остида ўтди. Олий лиганинг айрим клуб вакиллари ҳам мазкур учрашувга ташриф буюриб, бевосита ўйинни кузатиб борди. Айтиш лозимки, Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги бургутларнинг иштиёқи юқори. Ҳар футболчи ўзидан яхши таассурот қолдириш учун бор куч-ғайратини ишга солаётгани кўриниб турибди. 

 Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа устози бугунги кундаги оптимал таркибни майдонга туширди дейиш мумкин. 

Хусусан Бахтиёр Аъзамович бугунги ўйинда ҳам ҳар бир футболчига имконият бериб, яна бир бор кўздан кечирди. Учрашувнинг биринчи бўлимида майдонда тенг кураш кечди. Дарвозалар эса даҳлсизлигича қолди. 

Иккинчи тайм эса голлар шоусига айланиб кетди. Аввалига Алишер Тўхтасинов ажойиб тарзда ҳисобни очишга эришган бўлса, кейинчалик тезкор футболчи Абдумалик Абдуллаев ҳам боши билан тўпни дарвозага киритди. Ўйин якунланиб бораётганида андижонликларнинг ҳужумлари кескин кўриниш олаверди. Чап қанотдан Тўхтасиновнинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини, Васильев боши билан Шўртан дарвозасига жойлаб қўйишга эришди. Бу ҳали ҳаммаси эмасди. 86-дақиқада Ислом Каримов ҳам аниқ зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол этиш билан бирга, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида эса Шўртанда кўрикдан ўтаётган Орифхўжа Абдухолиқов битта голи билан жавоб қайтаришга эришди. Шу тариқа стадионга келган мухлислар жами 5та голга гувоҳ бўлди. 

Ушбу эришилган ғалаба йигитларга руҳий устунлик тақдим этгани аниқ. Қолаверса Шўртандан эришилган ғалаба Бахтиёр Ашурматовнинг Андижондаги илк ғалабаси бўлди. Бу билан бош мураббий ўйиндан сўнг барчани табриклади. Биз ҳам ўз навбатида ғалабалар давомли бўлишини ният қилиб қоламиз.  

Андижон - Шўртан 4:1 (0:0)

Тошкент. Сергели сунъий майдони.

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Дмитрий Клепиков, Ҳасан Набиев.

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Голлар: Алишер Тўхтасинов, 55. Абдумалик Абдуллаев, 69. Тимур Васильев, 83. Ислом Каримов, 86  Орифхўжа Абдухолиқов, 89.

Андижон: Акмал Турсунбоев, Даврон Турсунов, Иқбол Бобохонов, Жавлон Гусейнов, Рустам Аъзамов, Фарҳод Бекмуродов, Ғулом Ўрунов, Иброҳим Отахонов, Мирзакамол Камолов, Анвар Бердиев, Алишер Шоғуломов. 

Захирадан тушганлар: Лочин Долимов, Турсунбой Ҳусанов, Шукур Жумабоев, Алишер Тўхтасинов, Асрор Раҳмонов, Фарруҳ Мирзаев, Бахтиёр Қосимов, Артур Маматказин, Тимур Васильев, Исломбек Каримов, Абдумалик Абдуллаев.

Шўртан: Элдор Тожибоев, Ҳасан Эргашев, Жамол Отақулов, Ботир Қораев, Умар Эшмуродов, Элдор Бойматов, Лазиз Убайдуллаев, Кенжа Тўраев, Сардор Расулов, Олим Каримов, Зафар Полвонов.

Захирадан тушганлар: Хуршид Хўжаев, Юсуф Бўриев, Асрор Алиқулов, Игорь Таран, Элёр Интизомов, Шаҳзод Хурсанов, Аббос Амонов, Ғулом Раҳмонов, Жасур Бобоев, Орифхўжа Абдухолиқов.

Андижон ФК матбуот хизмати.  

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика