UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  6 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  7 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  5 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  3 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0

“Андижон” назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди Янгиликлар

“Андижон” назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Теглар :  Андижон
Янги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик олиб бораётган “Андижон” бугун иккинчи босқич йиғинидаги дастлабки назорат учрашувини ўтказди.

Спарринг рақиб сифатида “Навбаҳор” ёшлар жамоаси танланди. Андижон шаҳар, Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “ФИМИ” сунъий майдонида кечган баҳс иккалда жамоа мураббийлари учун ҳам ҳақиқий синов бўлди дейиш мумкин. Боиси ўйиннинг ҳар бир тайми 60 дақиқадан иборат бўлиб, мураббийлар ихтиёридаги ҳар бир футболчига бир таймдар ўйнаш имконини берди ва бу орқали улар кўрикда бўлиб турган ўйинчиларнинг имкониятларини кўздан кечирди.  

Учрашувнинг биринчи бўлими андижонликларнинг бенефисига айланиб кетди. Аввалига Миршоҳид Олимов боши билан дарвоза тўрини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди. Ушбу марказий ҳимоячи бунгача “НБУ-Осиё” жамоасида ўйнаб келаётганини айтиб ўтиш лозим.  

Иккинчи гол ҳам ўзини узоқ вақт куттириб қўймади. Асли анждижонлик бўлган ва ўтган мавсум фаолиятини қўшни Қирғизистон чемпионатида ўтказган Алишер Тўхтасинов дарвозага зарба беришга ноқулай тарзда турган бўлишига қарамай, ўнг оёқда аниқ зарба бериб, иккинчи голни киритди.  

Орадан бироз вақт ўтгач, Тўхтасинов ўз дублини расмийлаштирди. Бу сафар у рақиб посбонини боши билан йўллаган зарбаси орқали ожиз қолдирди.  

Тайм шу тариқа мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.  

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам таркиб бутунлай ўзгарди. Янги кучлар ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилган бўлсада, стадионга ташриф буюрган мухлислар битта голга гувоҳ бўлди холос. “Янгиер” жамоасидан таклиф этилган иқтидорли ҳужумчи Уйғун Бобоназаров кучли ва аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этиб, ўйинда якуний нуқтани қўйди.  
Шундан сўнг дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинди. Шу тариқа “Андижон” назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.  

“Бургутлар”нинг Андижондаги ўқув-йиғини давом этади.  

 
14.01.2018 йил
Назорат учрашуви.

“Андижон” – “Навбаҳор” 4:0 (3:0).
Андижон. “ФИМИ” стадиони.

Ҳакамлар: 
Акмал Раҳимов, Элзиёд Исомиддинов, Хушнуд Суюнбооев.

“Андижон”: Илёс Исмоилов, Шохруҳ Эргашев, Абдурасул Комилов, Миршоҳид Олимов, Аббос Пўлатов, Суннат Абдуллажонов, Усмонали Исмоналиев, Жаҳонгир Маҳсудов, Мақсуд Маҳмудов, Алишер Тўхтасинов, Алишер Абдувоҳидов.  

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Зуҳриддин Қаҳҳоров, Акмал Раҳматуллаев, Сирожиддин Еттибоев, Ориф Абдуғаниев, Рамзиддин Тўхтаназаров, Миржалол Ражабов, Уйғун Бобоназаров, Абдулло Абдулазизов, Аҳрор Ўктамов, Зийнатилло Икромжонов, Бунёд Жакбаров, Абдураҳмон Комилов.  

Голлар: Миршоҳид Олимов. Алишер Тўхтасинов. Алишер Тўхтасинов. Уйғун Бобоназаров.  

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика