UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Гранада" - "Реал". "Қироллик клуби" таркиби билан танишинг  0 19:40Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик"  0 19:22Руслан Аҳмедов: "Ўйинда устунлик қилганимизга қарамасдан, қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик"  4 19:14"Ливерпуль"да чемпионлик учун имконият қолмади  2 19:00"Металлург" - "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 18:59Суперлига. «Олимпик» — «Пахтакор» 0:0 (Матнли трансляция)  11 18:30АПЛ. Чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" йирик ғалабага эришди (+жадвал)  12 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  5 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  3 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  19 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  9 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  7 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  5 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0

«Андижон» легионери: «Бизда мамлакатдаги энг яхши мухлислик бор ва жуда яхши атмосферада ўйнаяпмиз» Янгиликлар

«Андижон» легионери: «Бизда мамлакатдаги энг яхши мухлислик бор ва жуда яхши атмосферада ўйнаяпмиз»

«Андижон» клуби мавсумни шиддатли бошлади.

Буни дастлабки учта учрашув ҳам кўрсатиб қўйди. Олдинда эса «Бургутлар»ни «Насаф»га қарши жуда муҳим ўйин кутмоқда.

Голлар уришда фаоллик кўрсаётган «Андижон» куни кеча ўз майдонида Қирғизистон U20 термасига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этди ҳамда рақибини 3:0 ҳисобида таслим қилди.

Голлардан бирига черногориялик легионер Армин Бошняк муаллифлик қилди. У бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

-Армин, Қирғизистон ёшлар терма жамоасига қарши ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

-Бу биз учун яхши даражадаги ўртоқлик ўйини бўлди. Бундай ўйинни жамоамизга катта фойдаси бўлади, деб ўйлайман. «Насаф»га қарши учрашувга тайёргарлигимизни янада кучайтирамиз.

-30 март куни «Андижон» клубини ниҳоятда муҳим ўйин кутмоқда. Сиз бўлажак учрашувдан нима кутяпсиз?

-Биз ҳар бир ўйинда қилганимиздек, доим 100 фоиз имкониятимизни ишга солиб, бор кучимизни бериб ўйнаймиз. Ҳамиша яхши натижага умид боғлаймиз.

-Умуман айтганда, «Андижон» янги мавсумни яхши бошлади. Сизнингча, бунинг асосий сабаби нимада?

Бизнинг яхши натижаларимиздаги асосий сабаби шундан иборатки, биз яхши шуғулланамиз ва тайёргарлигимиз ҳам шунга яраша. Бунга жамоа ичидаги атмосфера катта ёрдам беради. Қолаверса, янги футболчиларни танлашда ҳам анча омадли бўлдик. Яхши ўйинчилар таркибимизга қўшилишди.

-Клуб 3 та учрашувда 8 та гол урди, ўртоқлик ўйинида эса 3 та. Кўриниб турибдики, жамоа жуда тажовузкор ўйнамоқда.

-Ҳа, биз кўп гол уряпмиз. Бунинг учун айнан шунинг устида кўпроқ ишлаяпмиз. Ушбу киритилаётган голлар учун бутун жамоа олқиш олишга ҳақли. Бу бутун жамоанинг меҳнати сарамаси ўларо киритилаётган голлардир. Биз киритаётган голлар учун бутун жамоа ҳурматга лойиқ.

-Сиз чемпионатда ва ўртоқлик ўйинларида биттадан гол урдингиз. Бу борада сизда ҳам гол уришга чанқоқлик кўриняпти. «Насаф» билан беллашувда ҳам гол ура оласизми?

-Мен миллий чемпионатда ҳам, ўртоқлик учрашувларида ҳам гол ураётганимдан хурсандман. Бу йилда голлар уришга жуда ташнаман ва буни ниҳоятда хоҳлайман. Имкон қадар кўпроқ голла уриб жамоамга фойдам тегса хурсанд бўламан ва бу менинг мақсадим.

-«Бобур Арена»даги муҳит ва сизга ва жамоага қандай таъсир кўрсатяпти? Масалан, олдин тўп сурган клубларингизда шундай муҳитни кўрганмисиз?

-Бизда мамлакатдаги энг яхши мухлислик бор ва жуда яхши атмосферада ўйнаяпмиз. Кийим алмаштириш хонасида, жамоа ичида, бутун шаҳарда, умуман барчаси ажойиб ва мухлисларимизнинг ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаши ҳам сабаб бўлмоқда. Улар бизни мана шундай яхши натижаларга етаклаб келишяпти. Улар бўлмаганида бу каби ўйин кўрсата олмаган бўлардик.

-30 март оқшомида бўлиб ўтадиган учрашув олдидан мухлисларга нима дея оласиз?

-Ишқибозларимизга катта раҳмат. Уларнинг ёрдами билан яна ғалаба қозонамиз, деган умиддаман.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+2   
26 мар 11:33:09
Asqarov Tursunboy
Хамма факат Насаф навбахор Нефтчи хакида гапириб макташябди Андижонди назардан кочиришябди бу йил хаммасига бош огриги бу́лади Камида 3 у́ринди олсаям ажабланмаймиз максади жиддий бу йил
+2   
26 мар 11:16:43
Фк Аsaka
Яша Башнякжон 30-Куни хам стадиондан коллаж кувватлаб турамиз омад Андижонга
+1   
26 мар 16:12:56
jasur
Давай Анжан негативларни огзини йопиб таша коркнчли бобур аренада йодирамиз
+1   
26 мар 13:56:24
Abdulboyis Karimov
Анжан Купкина урни йук мухлисларни этибор берма Анжан Халки учун галабалар бардавом булсин.
+1   
26 мар 13:52:19
Abdulboyis Karimov
Анжан только победа Ми болельщики стабой!!!
+1   
26 мар 13:37:13
chelsea
Bek_Real фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Вахима килманг. Андижон жорий мавсум аутсайдерлари ва молиявий инкирозда булган бунёдкор ва сурхонни ютди холос.
Õtgan mavsum navbahorda 4 paxtakordan 4 nasafdan 4 achko oldi bunga nma diysz
   
27 мар 15:44:17
Bek_Real
Asqarov Tursunboy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Вой шунаками мен билмабман сиз Билан узоги Билан биринчи даврадан кейин гаплашамиз
Албатта, биринчи давра якунида Андижон энг баланди 6-,уринда булади
   
27 мар 12:36:20
Asqarov Tursunboy
Bek_Real фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Вахима килманг. Андижон жорий мавсум аутсайдерлари ва молиявий инкирозда булган бунёдкор ва сурхонни ютди холос.
Вой шунаками мен билмабман сиз Билан узоги Билан биринчи даврадан кейин гаплашамиз
   
26 мар 23:02:58
Davronbek Abduvaliev
Қойил, кўз тегмасин.
   
26 мар 23:02:41
Davronbek Abduvaliev
Қойил, кўз тегмасин.
   
26 мар 22:37:44
Bek_Real
Abdulboyis Karimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Анжан только победа Ми болельщики стабой!!!
Русчани билмасангиз узингизча керилиб русчада ёзмай куяверинг
   
26 мар 13:51:27
dessi anvar
анди жириллама
   
26 мар 13:43:06
Bek_Real
chelsea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Õtgan mavsum navbahorda 4 paxtakordan 4 nasafdan 4 achko oldi bunga nma diysz
Утган йили навбахор ва пахтакордан канакасига 4 очко олади, ахир сафарда икковига хам маглуб булганку. Кейин утган йилги нарса тарихда колди
   
26 мар 13:41:28
Bek_Real
chelsea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Õtgan mavsum navbahorda 4 paxtakordan 4 nasafdan 4 achko oldi bunga nma diysz
Тарих....утган йили пахтакор чемпион булган.
   
26 мар 13:17:13
Axrorbek Studio
Asqarov Tursunboy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хамма факат Насаф навбахор Нефтчи хакида гапириб макташябди Андижонди назардан кочиришябди бу йил хаммасига бош огриги бу́лади Камида 3 у́ринди олсаям ажабланмаймиз максади жиддий бу йил
Shunisiyam yaxshi kamro bosim boladi klubga i
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика