UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  48 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

“Андижон-ИФМИ” Қозоғистондаги навбатдаги турнирда бронза медалларини қўлга киритди Янгиликлар

“Андижон-ИФМИ” Қозоғистондаги навбатдаги турнирда бронза медалларини қўлга киритди

Қозоғистоннинг Олма ота шаҳрида 30 октябрдан 4 ноябрга қадар 2005 йилда туғилган болалар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Эътиборлиси унда Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати“ тарбияланувчилари ҳам иштирок этди.

Шохрух Ишанов ва Лочин Гулдаев бош мураббийлигидаги “Андижон-ИФМИ” жамоаси бу сафарги халқаро мусобақада ҳам муносиб иштирок этиб қайтмоқда дейиш мумкин. Ўз гуруҳидаги ўйинларни ижобий якунлаб, 2-ўринни қўлга киритган андижонликлар бугун турнирдаги сўнгги учрашувини ўтказиб, якунда бронза медалларини қўлга киритди.


“А” гуруҳи1. “Аристон” (Олма ота)
2. Академия (Остона)
3. Шахтёр (Карағанда)
4. “БЎСМ-7” (Чимкент)
5. “ООЗК” (Олма ота олимпия захиралари коллежи)

“Б” гуруҳи

1.”Кайрат” (Олма ота)
2. “BiiM” (Остона)
3.”Дордорй” (Қирғизистон)
4.”Иртиш” (Павлодар)
5.”Андижон-ИФМИ” (Ўзбекистон)

30 октябрь

“Академия” – ““ООЗК” 3:1
“Дордой” – “Иртиш” 2:1
“BiiM” – “Андижон-ИФМИ” 0:5

“БЎСМ-7” – “Шахтёр” 0:0

31 октябрь

“Аристон” – “Академия” 1:5

“Шахтёр” – “ООЗК” 4:0

“Дордой” – “Андижон-ИФМИ” 3:1

“Кайрат” – “BiiM” 2:0

1 ноябрь

“Шахтёр” – “Аристон” 4:1

“БЎСМ”-7 – “ООЗК” 1:0

“Дордой” – “Кайрат” 0:1

“Иртиш” – “Андижон-ИФМИ” 2:2

2 ноябрь

“Аристон” – “ООЗК” 0:6

“Академия” – “Шахтёр” 1:0

“Кайрат” – “Иртиш” 0:1

“BiiM” – “Дордой” 0:8

3 ноябрь

“ООЗК” – “Арситон” 0:1

“БЎСМ-7” – “Академия” 0:0

“Иртиш” - “BiiM” 5:0

“Андижон-ИФМИ” – “Кайрат” 4:0


Қозоғистондаги халқаро турнирда “Андижон-ИФМИ” таркибида қуйидаги футболчилар харакат қилди:

1. Ўктамжон Абдумаликов
2. Иззатилло Абдумаликов
3. Бектемир Абдумамитов
4. Фазлиддин Зухриддинов
5. Шохжаҳон Ёрқинбоев
6. Раҳматилло Иззатуллаев
7. Раҳматилло Каримов
8. Ҳамидулло Каримов
9. Мирзаакбар Мирзаев
10. Оятулло Нўмонов
11. Абубакир Режаббоев
12. Толибжон Султонбеков
13. Асилбек Тожиддинов
14. Омадбек Турсуналиев
15. Азизбек Усмонов
16. Абдусамат Ҳамиджонов
17. Зайниддин Ҳамробоев
18. Файзулло Нурмуҳаммедов.

Бош мураббий: Шохрух Ишанов.
Мураббий:
Лочин Гулдаев.

Мусобақа якунига кўра, “Энг яхши ҳужумчи” номинацияси бўйича андижонлик Зайниддин Ҳамробоев ғолиб деб топилди. Иқтидорли ҳужумчи турнирда жами 7та гол уриб, тўпурарга айланди. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда Шўрбулоқ даҳасидаги «Андижон ИФМИ» тарбияланувчилари чемпионликни қўлга киритганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика