UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  0 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  4 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  20 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  3 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   8 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2

"Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев "Антальяспор" раҳбарияти билан учрашувдан сўнг нималар деди? Янгиликлар

"Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев "Антальяспор" раҳбарияти билан учрашувдан сўнг нималар деди?

"Андижон" клуби Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинидан фойдаланиб Туркиянинг “Антальяспор” клуби билан ҳамкорликда ишлаш бўйича учрашув ўтказди.

“Андижон” бош директори Улуғбек Мирзаев “Антальяспор” раҳбарияти билан мулоқот жараёни ҳамда клуб инфраструктураси билан яқиндан танишиб чиққач, “Андижон” матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:

“Бунёдкор” клубида ишлаган чоғимда ҳам Загребнинг “Динамо” жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўйгандик. Лекин “Антальяспор” билан ҳамкорлигимиз “Динамо” Загребникидан ҳам кўра қизиқарлироқ ва ажойиб руҳда ўтди. 

Эрдем Эрдал кучли мутахассис экан. Ишлаб чиқилган йўл харитаси билан ипидан-игнасигача танишиб чиқдик. Бу клубда жуда катта йўналишлар, футбол ичидаги ва атрофидаги барча ишлар қамраб олинган экан. “Андижон” клубида ҳам худди шундай иш тизимини йўлга қўйишимиз учун йўл харитаси билан эринмасдан таништириб чиқди. Биз ҳам йўл харитасини ўзимизга мўлжаллаб ишлаб чиқамиз. 

Эрдел бизга пулинг ёки ўйинчинг бўлса ҳам юрадиган йўлингни поездда ё самолётда босиб ўтасанми, буни билмасанг ғалабали манзилга етиб бора олмайсан, шу боис узоқ йилга мўлжалланган йўл харитаси бўлиши керак, деган муҳим гапларни айтди. Ушбу масала бўйича биз стратегик режаларни ишлаб чиқишга киришиб кетдик. Яқин кунларда меморандум имзолаймиз. 

Бу ерда май ойида катта семинар бўлар экан ва бизни ҳам таклиф қилишди. Ҳамкорлигимиз икки томонлама самарали бўлишига ишонч кучли. Биз ҳам ўз фикрларимизни ва ғояларимизни билдирганимизда бизни ҳам ўзимизга яраша мутахассис эканимизни англаб етдилар ва фикрларимизни бир жойдан чиқишига туртки берди. 

Албатта, бу учрашувдан нафақат қониқиш ҳосил қилдим, балки хурсанд ҳам бўлдим. Боиси, бир нечта клублар ва хориж мамлакатларида бўлганман. Аммо жаноб Эрдал каби кучли мутахассис билан деярли биринчи бор учрашдим. У жуда самимий ва сирларини беркитмасдан биз билан баҳам кўриб, “Андижон” ҳам ривожланиш истагида эканини ҳисобга олиб, очиқ-ойдин барча ишларини бизга ошкора айтди. 

“Андижон” клубини ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқамиз. Вилоятимиз ҳокимига тақдим этамиз. Жамоамизни Республикада яхши ўринларга олиб чиқишимиз керак. Бу учун мана шундай учрашувлар ва ҳамкорликларни йўлга қўйишимиз муҳим. Бу борада дастлабки қадамлар ташланяпти. Шу ишга киришдикми, ўз ортимиздан яхши лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб, ижобий натижаларни қолдириб кетишимиз лозим. Бунга қаттиқ бел боғлаганмиз", - дейди, Улуғбек Абдусатторович.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика