Анчелотти: “Ювентус” билан тенглашиш учун мўъжиза кўрсатиш лозим”
06 дек 2018 20:52
Янгиликлар
Анчелотти: “Ювентус” билан тенглашиш учун мўъжиза кўрсатиш лозим”
“Наполи” бош мураббийи Карло Анчелотти ўз футболчилари даражаси ҳақида гапириб, ҳали чемпионлик учун имкониятлари сақланиб қолганлиги ҳақида гапирди.
“Ҳозирдан мавсум охирида қайси ўринни қўлга киритишмиз ҳақида ҳеч нарса айта олмайман, аммо бизда катта потенциал мавжуд. Биз буни ЕЧЛда қийин гуруҳда бўлишимизга қарамай исботладик. Ҳа, А серияда “Ювентус” даҳшатли ўйин кўрсатмоқда ва уларга тенглашиш учун мўъжиза кўрсатиш лозим бўлади.
Ўйлашимча, бизнинг ярим ҳимоя чизиғимиз Италияда энг кучлиси, Кулибали эса дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири. У Рамос, Варан ва “Юве”нинг ҳимоя чизиғи вакиллари билан бир хил даражада туради”, дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда La Gazzetta dello Sport.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар