

“Ҳозирдан мавсум охирида қайси ўринни қўлга киритишмиз ҳақида ҳеч нарса айта олмайман, аммо бизда катта потенциал мавжуд. Биз буни ЕЧЛда қийин гуруҳда бўлишимизга қарамай исботладик. Ҳа, А серияда “Ювентус” даҳшатли ўйин кўрсатмоқда ва уларга тенглашиш учун мўъжиза кўрсатиш лозим бўлади.
Ўйлашимча, бизнинг ярим ҳимоя чизиғимиз Италияда энг кучлиси, Кулибали эса дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири. У Рамос, Варан ва “Юве”нинг ҳимоя чизиғи вакиллари билан бир хил даражада туради”, дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда La Gazzetta dello Sport.



