Анчелотти "Реал" ҳужум чизиғи кучайтирилмаслигидан норози
29 июн 2023 09:17
Янгиликлар
Анчелотти "Реал" ҳужум чизиғи кучайтирилмаслигидан норози
Карло Анчелотти "Реал" ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳужум чизиғи кучайтирилмаслигидан ҳавотирда.
"Реал" мураббийлар штабининг асосий талаби Карим Бенземанинг ўрнига бошқа ҳужумчи топиш ҳисобланади.
Анчелотти унинг ўрнига Харри Кейнни кўришни истаётганди, бироқ "Реал" раҳбарияти унинг нархини қиммат деб ҳисоблайди. Кейннинг трансфери 100 миллион евродан қимматроққа айланади.
"Реал"нинг асосий трансфер мақсади Килиан Мбаппе ҳисобланади. Бироқ бу ёзда унинг "Реал"га ўтиш эҳтимоли паст. Клубдагилар 2024 йилгача Мбаппени текинга қўлга киритишни кутиб, Хоселуга асосий эътиборни қаратиш лозим деб ҳисоблашмоқда.
Ўз навбатида, мураббий Карло Анчелоттти ҳужум чизиғи кучайтирилмаслигидан норози.
Аввалроқ агар Мбаппе шу ёз "Реал"га ўтмаса, келаси йили эркин агент сифатида клуб сафига бориб қўшилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар