UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  4 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  29

Амрабат: "Менга Симеоненинг ўйин услуби ёқади" Янгиликлар

Амрабат: "Менга Симеоненинг ўйин услуби ёқади"

Марокаш терма жамоаси хавбеки Софьян Амрабат Ла Лига клубларининг қизиқишлари ҳақида фикр билдирди.

- "Барселона", "Атлетико" каби жамоалар сиз билан боғлана бошлашдими?

-Бундай клублар билан боғланаётганим билан фахрланаман. Ҳозир "Фиорентина"да ўйнаяпман. Ўз клубимни жуда ҳурмат қиламан, бу ажойиб жамоа.

Бизда қойилмақом мураббий [Винченцо Итальяно] ва мени "Фиорентина"га олиб келган хўжайин Рокко Коммиссо, шунингдек, Жо Бароне [клуб бош менежери] ва Даниэле Праде [спорт директори] билан ажойиб муносабатдаман. Мен уларни ва клубни жуда ҳурмат қиламан.

- Аммо Симеоне ўз услубидаги футболчиларни яхши кўриши рост...

- "Фиорентина"да ажойиб мураббийим бор. Мен бошқалар ҳақида гапиришни ёқтирмайман.

Аммо Симеоненинг ишига қаранг, у нимага эришди? У кўп йиллардан буён "Атлетико"га мураббийлик қилмоқда. Менга унинг ўйин услуби ёқади. У жуда кўп ғалаба қозонди, уни жуда ҳурмат қиламан. Унинг жамоасидаги футболчилар жисмонан кучли ва тажовузкор. Менга бундай ўйин ёқади.

- Сизнингча, Марокаш ва "Атлетико" қайсидир жиҳати билан ўхшашми?

- Ҳа, Марокаш "Атлетико" каби ўйнашини ўқидим. Балки биз кучли ҳимоя туфайли ўхшашдирмиз. Ҳар доим шундай ўйнашни яхши кўришимни айтганман.

Менимча, ҳа, балки "Атлетико" ва Марокаш ўхшашдир, шунингдек, услуб ҳам Гаттузо жамоаларига ўхшайди. Ҳар бир мураббийнинг ўзига хос услуби бор.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика