Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди
24 дек 2025 20:52
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ярим ҳимоячилар Кобби Майну ва Бруну Фернандеш 26 декабрь куни бўлиб ўтадиган Англия Премьер-лигасининг 18-тур ўйинида "Ньюкасл Юнайтед"га қарши майдонга тушмаслигини айтди. Майну ўтган турдаги "Астон Вилла"га қарши учрашувни (1:2) болдир мушаги жароҳати туфайли ўтказиб юборган эди, Фернандеш эса ўша ўйин давомида юмшоқ тўқималаридан шикаст олган.
"Майну ва Фернандеш "Нюкасл Юнайтед"га қарши ўйнай оладими? Йўқ, бу сафар эмас. Улар тикланмоқда. Ўйлашимча, бу кўп вақт олмайди. Кобби Брунуга қараганда тезроқ сафга қайтади. Брунунинг қанча вақт ўйиндан ташқарида қолиши ҳақида гапирмоқчимасман. Албатта, тахминларим бор, лекин кўрамиз," - деб Аморимнинг сўзларини келтирмоқда МЮ матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар