Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди
06 окт 18:16
Янгиликлар
Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди
Бу ҳақида жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо маълум қилди, дея мутахассис сўзларидан иқтибос келтиради ESPN.
Шанба оқшомида "Реал" ўз майдонида "Вильярреал"ни (3:1) мағлубиятга учратди. Учрашув якунланишига оз қолганида Мбаппе учинчи голга муаллифлик қилди ва орадан бир неча дақиқа ўтиб, захирага олинди.
"Килианда тўпиғи билан муаммо мавжуд", — деди Алонсо. — У Франция терма жамоаси йиғинига бормайди, дея олмайман. Ҳозир у оғриқ ҳис қилмоқда. У ушбу масалани терма жамоадагилар билан ҳам муҳокама қилиб олиши зарур".
"Marca" нашри таъкидлашича Мбаппе ўнг оёғи тўпиғидан жароҳат олган, шунга қарамай, у Франциянинг ЖЧ-2026 саралашидаги учрашувларига йўл олиши мумкин. Францияликлар ўз уйида Озарбайжонга қарши (10 октябрь) ва сафарда Исландияга қарши (13 октябрь) майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар