Алиссон жорий мавсум АПЛда нечта “қуруқ ўйин” ўтказганлигини биласизми?

4 мар 2019, 09:30
“Ливерпуль” посбони кеча “Эвертон”га қарши баҳсда ҳам ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Бразилиялик дарвозабон жорий мавсум АПЛнинг 29 та ўйинидан 17 тасида дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Бу АПЛда дебют мавсумини ўтказаётган Алиссон учун Пепе Рейна 2005/06 йилги мавсумда қайд этган кўрсаткичдан сўнг иккинчи энг яхши натижа бўлиб турибди. Ўшанда Рейна 20 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›