Аллегри: "Генуадаги майдонда футбол ўйнаб бўлмайди"
30 окт 2014 11:09
Янгиликлар
Аллегри: "Генуадаги майдонда футбол ўйнаб бўлмайди"
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг сўзларига кўра, кеча "Женоа"га қарши бўлиб ўтган Италия чемпионатининг тўққизинчи тур учрашуви майдон сифатидан норози бўлди.
"Майдоннинг сифати ёмон. Унда футбол ўйнаб бўлмайди. Аммо биз сўнгги 20 сонияда мағлуб бўлдик. Олдин ҳам айтганман, скудеттони базида дуранг ўйнаб ҳам ютса бўлади. Ғалаба учун ҳамма нарса қилдик, аммо охирида ютқаздик. Чемпионлик учун 108 очко керак эмас. Иккинчи ўриндаги жамоадан бир очко кўп йиғишнинг ўзи етарли.
Агар тўп дарвоза тўсинига тегаверса, дарвозабон ажойиб сейвлар қилишдан чарчамаса ва ўйин тугашига 30 сония қолса, яхшиси дурангни сақлаб қолиш керак. "Женоа"нинг икки футболчиси олти нафар ўйинчимиздан устун келгани аламли. Бу мағлубият жамоа фойдасига ишлайди деб умид қиламан" - дейди мураббий.
Фикрлар