UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Алишер Никимбаев: "АПЛда бир жамоа бошқа клубдан бир йўла 5 футболчини ижарага ололмайди" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "АПЛда бир жамоа бошқа клубдан бир йўла 5 футболчини ижарага ололмайди"

Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ижарага олинган футболчилар борасида фикр билдирди.

"Зенит", Шатов ва Дзюба атрофидаги вазият алоҳида муҳокамага лойиқ. Клуб ўз футболчиларини ижарага берди. Ижарага олган клублар "Зенит"га қарши ушбу футболчиларнинг ўйнашлари учун пул тўлади. Шатов ҳам, Дзюба ҳам "Зенит"га қарши майдонга тушиб ажойиб ўйнашди. Якунда "Зенит" пул олди аммо ЕЧЛсиз қолиши деярли аниқ бўлди. Бу эса жуда катта пул йўқотилганини англатади.

Англия премьер-лигасида вазият қандай? У ерда ижарага олинган футболчи ўз клубига қарши ўйнамайди. Пул тўласанг ҳам, тўламасанг ҳам. Ўйнамайди тамом.

АПЛда бир жамоа бошқа клубдан бир йўла 5 футболчини ижарага олиб бўлмайди. У ерда клубларга мавсум давомида максимум 4 футболчини ижарага олиш рухсат берилади.

У ерда бир клубдан бир нафардан ортиқ футболчини ижарага олиш мумкин эмас. Агар кўп футболчини ижарага олсангиз, клуб ривожи ҳақида қандай гап бўлиши мумкин?
Агар бир клубдан кўплаб футболчини ижарага олсангиз, ўша клуб билан ўйинларда жамоаингизни кучсизлантириб қўясиз", - деб ёзади Никимбаев твиттердаги ўз саҳифасида


Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика