UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Футзал. Бугун терма жамоамиз Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради  0 10:40Али Ашур: “Ўйинчиларимдан хурсандман, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман”  0 10:13Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди  2 09:45"Бу ёлғон". Ламин Ямал соғлиғидаги муаммолари ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди  1 09:16Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:48EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:20Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз”  8 08:15ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" 0:0  2 07:53Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар?  5 07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  57 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  14 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  6 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0

Алишер Никимбаев 2023 йилги Осиё Кубогини қабул қилишга қайси мамлакат асосий номзод эканлигини ҳамда Ўзбекистон мезбон бўлиши учун қандай йўл тутиши кераклигини айтди Янгиликлар

Алишер Никимбаев 2023 йилги Осиё Кубогини қабул қилишга қайси мамлакат асосий номзод эканлигини ҳамда Ўзбекистон мезбон бўлиши учун қандай йўл тутиши кераклигини айтди

Сайтимиз ходимлари Нарзулла Сайдуллаев ва Николай Егоричев Қатар футбол ассоциацияси вакили, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаев билан суҳбат уюштиришди.

- Ўз Telegram каналингизда кейинги йил кечадиган Осиё Кубогини Жанубий Корея қабул қилиши керак деб ёзгансиз. Шу ҳақда фикр билдирсангиз...

- Ҳозирги ҳолатда 4 та давлат – Жанубий Корея, Австралия, Индонезия ва Қатар ариза топширган. Айтишим мумкинки, Қатарни ўзи учун ҳам бу кутилмаган ҳолат бўлган. Чунки бу 2027 йилга мўлжалланганди. 

Эсингизда бўлса, ОФК ариза топшириш муддатини 2 ҳафтага узайтирди. 

Жанубий Корея футбол федерациясида кадрлар алмашинуви рўй берган ва янги раҳбарият ўзини кўрсатмоқчи. Улар демократик давлат. Муаммо – шаҳарлар мери розилигини олиш. Яъни федерация шаҳарларга хат юборган. Улар шаҳарлардан жавоб кутишмоқда. Мерлар Осиё Кубогини қабул қилишга тайёрми ёки йўқлиги бўйича жавоб беришлари лозим. У ерда ҳаммаси олдиндан режа қилинади ва шунга мувофиқ ишлашади. Шаҳарлар мерлари рухсатисиз федерация расмий ариза топшира олмайди. Шунинг учун 31 августни кутамиз. 

Агар Қатар мезбонликни олса, бу ОФК принципи бузилишига олиб келади, чунки охирги чемпионат ғарбда – БААда ўтганди.

Австралия, Индонезия ва Қатар июнь ва июлда мусобақани қабул қила олмаслигига сабаблар бор. Австралия бу вақтда Янги Зеландия билан биргаликда аёллар ўртасидаги ЖЧни қабул қилади, Индонезия 10 июлгача U-20 Жаҳон чемпионатини ўтказади.

Хуллас, ҳамма 4 та номзодни олсак, Жанубий Корея варианти идеал.

- Ўзбекистон катталар ўртасидаги Осиё Кубогини қабул қилиши учун нималар қилиниши лозим?

- Бу учун 40 ва 50 минг ўринли стадион қуриш керак. Бу 200-300 миллион доллар деганидир. Агар давлатда 2 та стадион қуриш учун пул бўлса, уларни қаерда, қайси шаҳарда қуриш лозим? Тошкентдами ёки бошқа шаҳардами? Яшириб ўтирмайман, Равшан Эрматов билан норасмий суҳбатда бу рўй бериши мумкинлиги айтилганди. Бизда гуруҳ босқичини қабул қила оладиган шаҳарлар бор – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона водийси, Қарши, Наманган, шулар жумласидан.   

Финал ва ярим финал баҳсларини ўтказа олмаймиз. Чунки юқорида айтганимдек, бизда катта сиғимли стадионлар мавжуд эмас. Ҳатто бизга яқин қайсидир давлат билан бирга ҳам ўтказа олмаймиз. 

Мусобақа 2027 йил ғарбда, 2031 йил шарқда ўтишини ҳисобга олсак ва мақсадлар ўзгармаса, биз 2035 йил учун ариза топшира оламиз. Бу ҳукумат даражасида кўтариладиган жиддий масала ҳисобланади, деди Никимбаев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика