UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  4 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5

Алишер Никимбаев 2023 йилги Осиё Кубогини қабул қилишга қайси мамлакат асосий номзод эканлигини ҳамда Ўзбекистон мезбон бўлиши учун қандай йўл тутиши кераклигини айтди Янгиликлар

Алишер Никимбаев 2023 йилги Осиё Кубогини қабул қилишга қайси мамлакат асосий номзод эканлигини ҳамда Ўзбекистон мезбон бўлиши учун қандай йўл тутиши кераклигини айтди

Сайтимиз ходимлари Нарзулла Сайдуллаев ва Николай Егоричев Қатар футбол ассоциацияси вакили, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаев билан суҳбат уюштиришди.

- Ўз Telegram каналингизда кейинги йил кечадиган Осиё Кубогини Жанубий Корея қабул қилиши керак деб ёзгансиз. Шу ҳақда фикр билдирсангиз...

- Ҳозирги ҳолатда 4 та давлат – Жанубий Корея, Австралия, Индонезия ва Қатар ариза топширган. Айтишим мумкинки, Қатарни ўзи учун ҳам бу кутилмаган ҳолат бўлган. Чунки бу 2027 йилга мўлжалланганди. 

Эсингизда бўлса, ОФК ариза топшириш муддатини 2 ҳафтага узайтирди. 

Жанубий Корея футбол федерациясида кадрлар алмашинуви рўй берган ва янги раҳбарият ўзини кўрсатмоқчи. Улар демократик давлат. Муаммо – шаҳарлар мери розилигини олиш. Яъни федерация шаҳарларга хат юборган. Улар шаҳарлардан жавоб кутишмоқда. Мерлар Осиё Кубогини қабул қилишга тайёрми ёки йўқлиги бўйича жавоб беришлари лозим. У ерда ҳаммаси олдиндан режа қилинади ва шунга мувофиқ ишлашади. Шаҳарлар мерлари рухсатисиз федерация расмий ариза топшира олмайди. Шунинг учун 31 августни кутамиз. 

Агар Қатар мезбонликни олса, бу ОФК принципи бузилишига олиб келади, чунки охирги чемпионат ғарбда – БААда ўтганди.

Австралия, Индонезия ва Қатар июнь ва июлда мусобақани қабул қила олмаслигига сабаблар бор. Австралия бу вақтда Янги Зеландия билан биргаликда аёллар ўртасидаги ЖЧни қабул қилади, Индонезия 10 июлгача U-20 Жаҳон чемпионатини ўтказади.

Хуллас, ҳамма 4 та номзодни олсак, Жанубий Корея варианти идеал.

- Ўзбекистон катталар ўртасидаги Осиё Кубогини қабул қилиши учун нималар қилиниши лозим?

- Бу учун 40 ва 50 минг ўринли стадион қуриш керак. Бу 200-300 миллион доллар деганидир. Агар давлатда 2 та стадион қуриш учун пул бўлса, уларни қаерда, қайси шаҳарда қуриш лозим? Тошкентдами ёки бошқа шаҳардами? Яшириб ўтирмайман, Равшан Эрматов билан норасмий суҳбатда бу рўй бериши мумкинлиги айтилганди. Бизда гуруҳ босқичини қабул қила оладиган шаҳарлар бор – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона водийси, Қарши, Наманган, шулар жумласидан.   

Финал ва ярим финал баҳсларини ўтказа олмаймиз. Чунки юқорида айтганимдек, бизда катта сиғимли стадионлар мавжуд эмас. Ҳатто бизга яқин қайсидир давлат билан бирга ҳам ўтказа олмаймиз. 

Мусобақа 2027 йил ғарбда, 2031 йил шарқда ўтишини ҳисобга олсак ва мақсадлар ўзгармаса, биз 2035 йил учун ариза топшира оламиз. Бу ҳукумат даражасида кўтариладиган жиддий масала ҳисобланади, деди Никимбаев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика