UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олиш таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  3 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0

Алишер Абдувоҳидов: "Тўпурар бўлмоқчиман" Янгиликлар

Алишер Абдувоҳидов: "Тўпурар бўлмоқчиман"

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасидан ўрин олган "Андижон-2" - "Нефтчи-1" (0:0) учрашувидан сўнг фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Алишер Абдувохидов сайтимизга интервью берди.

- Алишер, бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Бугунги баҳс "дерби" мақомига эга бўлганлиги туфайли шиддатли руҳда ўтди. Ҳар икки жамоада ҳам голли вазиятлар юзага келган бўлсада, дарвозалар дахлсиз қолди. Якуний ҳисоб 0:0, ўйин мана шундай дуранг натижа билан тугади.

- "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақаси ҳақида...


Фарғонада ҳар йили анъанавий тарзда "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказиб келинмоқда. Ташкилотчиларга, вилоят ҳокимлигига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Мазкур турнирда хорижий давлатлар клублари ҳам иштирок этаётганлиги мусобақанинг янада нуфузи ортишига хизмат қилмоқда.

- Айни дамда жами 4 та гол билан мусобақа тўпурари бўлиб турибсиз. Якунда тўпурарлар пойгасида ғолибликни қўлга киритиш ниятингиз борми?


- Албатта ҳар бир футболчи тўпурар бўлишни истайди. Мен ҳам кейинги баҳсларда голларими сонини кўпайтириб, жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Ҳа, яширмайман, якунда тўпурар бўлиш ниятим бор.

- "Нефтчи" жамоаси мазкур турнирда ўз олдига қандай мақсад қўйган?


- "Нефтчи" ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келган. "Ҳоким кубоги" мусобақасида ҳам астойдил ҳаракат қилиб, ғолиб чиқмоқчимиз. Мақсадимиз битта - мусобақа бош совринини қўлга киритишдан иборат.



Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика