UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  1 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  7 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  1 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  7 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5

Алиризо Фағони: "Жаҳон чемпионатида осиёлик ҳакамлар яхши ишлашди" Янгиликлар

Алиризо Фағони: "Жаҳон чемпионатида осиёлик ҳакамлар яхши ишлашди"

Эронлик машҳур ҳакам Алиризо Фағони ЖЧ-2018да осиёлик ҳакамлар яхши ишлашганини айтиб ўтди.

"Жаҳон чемпионатига таклиф этилган барча осиёлик ҳакамлар ўзларини яхши томондан кўрсата олишди. Ўйлайманки, қитъамиз ҳакамларини яхши келажак кутиб турибди. Қолаверса иқтидорли ёшлар ҳам етишиб чиқмоқда".

Айтайлик, Фағони жаҳон чемпионати финалини бошқариши мумкинми? Бу ҳақда 40 ёшли ҳакам шундай деди: "Менинг энг катта орзум жаҳон чемпионати финалини бошқариш. Лекин ҳозирча ким бошқариши маълум эмас. Буёғига фақат Европа жамоалари қолганини ҳисобга олсак, балки ФИФА европалик ҳакамлар бригадасига ишонч билдириши ҳам мумкин. Лекин мен ўзимга ишонаман ва охиригача умид қиламан".

Маълумот учун, эронлик ҳакам мундиалда ҳозирча учта ўйинни бошқарди: Германия - Мексика, Сербия - Бразилия, Аргентина - Франция. Шунингдек, чорак финалдан ўрин олган Уругвай - Франция баҳсида тўртинчи ҳакам вазифасини бажарди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика