UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Али Ал Ҳабси - Уммон терма жамоасининг асосий юлдузи Янгиликлар

Али Ал Ҳабси - Уммон терма жамоасининг асосий юлдузи

Уммон терма жамоаси бунгача уч марта Осиё Кубогида қатнашган.

Ўзбекистон терма жамоаси 2019 йил 9 январь куни Осиё Кубогидаги илк учрашувини айнан шу жамоага қарши ўтказади. Уммон терма жамоаси бугунги кунда ўзига яраша кучга эга. Бу жамоа Кўрфаз Кубоги мусобақасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. 

Терма жамоанинг энг таниқли футболчиси бу - дарвозабон Али Ал Ҳабси. У Англия премьер-лигасида ўйнаган дастлабки уммонлик бўлди. Тўғрисини айтиш керак, 30 декабрь куни 37 ёшни қарши оладиган дарвозабон Осиёда энг кучли дарвозабонлардан бири ҳисобланади ҳамда унга гол уриш осон эмас. 

Али Ал Ҳабси ҳозирда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби дарвозасини қўриқлаб келяпти. У бунгача ўз мамлакатининг "Ал Мудҳаиби", "Ал Наср", Норвегиянинг "Лин Осло" ҳамда Англиянинг "Болтон", "Уиган", "Брайтон" ва "Рединг" клублари дарвозасини қўриқлаган. 

Ал Ҳабси терма жамоадаги дебютини 2002 йил Кўрфаз Кубогида Баҳрайнга қарши нишонлаган. У 2004 йилги Осиё Кубогида ҳам иштирок этган. Бу дарвозабон мана 14 йилдирки ўз терма жамоаси сафида юқори савияда ўйнаб келяпти. Ўзининг бир қатор сейвлари орқали Уммон терма жамоасини икки бор (2004 ва 2007) Кўрфаз Кубоги финалига олиб чиққан маҳоратли посбон учинчи уринишда (2009 йил) бош совринни қўлга киритди. 

Али Ал Ҳабси шу пайтгача терма жамоа либосида 130тадан кўп ўйин ўтказган. Бу борада у Уммон терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ва иккинчи ўринлар Аҳмад Муборак билан Фавзи Баширга тегишли. Тажрибали дарвозабон пенальтиларни қайтаришда ҳам устаси фаранг. Унга тўпни ҳаволатиб гол уриш қийин. Бўйи узун бўлгани учун кўп зарбаларни осонлик билан ҳал этади.

Уммон билан бўладиган баҳсда бизнинг футболчилар ниҳоятда совуққон бўлишлари керак. Албатта, ҳар бир дарвозабонда бўлгани каби Али Ал Ҳабсида ҳам камчиликлар бор. Муҳими бизнинг ҳужумчилар ўша камчиликни излаб топиши ва унинг хатосидан унумли фойдаланишда.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика