UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  0 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  0 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  4 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  5 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  43 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1

Али Абдураҳмонов: "Бош мураббийимиз тақдим этган имкониятдан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Али Абдураҳмонов: "Бош мураббийимиз тақдим этган имкониятдан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламан"

ОКМК жамоаси аъзоси Али Абдураҳмонов Суперлиганинг-2025 дастлабки баҳси ОКМК - "Бухоро" (2:1) ўйини ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги баҳс ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...

- Жамоалар ҳали тайёр эмас ва шу сабабли қийин баҳс бўлди. Жамоалар яхши ҳолатга келиб олиш учун бир муддат вақт керак бўлади. Муҳими, ғалаба қозондик ва дастлабки уч очкони қўлга киритдик. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.

- Сўнгги дақиқаларда ғалаба голини киритдингиз. Дастлабки баҳсдан ҳиссиётларингиз қандай?

- Жуда ёқимли ҳолат. Бош мураббийимиз Миржалол Қосимов футболдаги ҳиссиётларини пул билан ҳам сотиб олиб бўлмайди деб айтиб келадилар. Бугун шундай ҳолат бўлди.

- ОКМК жамоасининг янги мавсумдаги мақсадлари қандай?

- Янги мавсумга тайёргарлик жараёни жуда ажойиб кечди. Дастлаб БААда кейин эса Туркияда йиғин ўтказдик. Кўп баҳсларда иштирок этдик. Жамоа анча ёшарди, энди ёшларга янада кўпроқ имконият берилади. Бундан жуда ҳам хурсандман. ОКМК жамоаси ёш футболчиларнинг ривожланиши учун интилмоқда ва барча имкониятларни тақдим этмоқда. Таркибимиз кучайди деб айта оламан. Биз легионерлар ва ёш футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олдик. Чемпионат баҳсларида ўз олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз.

- Ўйин сўнгида 10-15 дақиқага майдонга тушдингиз ва ғалаба голини киритдингиз. Янги мавсумда ўз олдингизга нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Қанча кўп гол урсам, шунча яхши. Бош мураббийимиз қанча имконият беради билмадим, аммо имкониятдан максимал даражада фойдаланиш ва жамоамга фойда келтиришни мақсад қилганман. Насиб қилганича гол урамиз.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика