UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  3 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  8 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  6 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  3 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3

Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар” Янгиликлар

Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”

"Андижон" жамоаси кеча Туркия йиғини доирасидаги илк назорат учрашувида майдонга тушди.

“ЛКС Лодз”га қарши (0:0) учрашувидан сўнг "бургутлар" бош мураббий Александр Хомяков клуб матбуот хизматига таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Бу мавсум олди йиғинидаги биринчи учрашув бўлди. Беллашувдан ёмон тасаввур қолмади. Менга энг ёққан томони - йигитлар ғалаба қозонишга бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар ва голга тортадиган вазиятларни юзага келтиришди. Тўғри, рақиб ҳам шунчаки қараб турмади ва бундай уринишларни йўққа чиқаришга интилди. Муҳими, йигитлардаги интилиш. Яна шуни қўшимча қилиш керакки, рақиб биздан фарқли равишда ўйин маромини топиб бўлган, чунки уларда чемпионат бошланиб, танаффус юзага келган ва шундан фойдаланиш мақсадида улар Туркияда мавсумнинг давомига тайёргарлик кўришга киришганлар.

Биз мураббийлар ўзаро ўйинимизни энди видеоёзувини бирга томоша қилгач, хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Ўйинимиз савиясини янада яхшилаб борамиз. Умуман олганда, бошланиши учун чакки эмас”, - дейди Александр Андреевич, клуб матбуот хизматига.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика