UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  0 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Александр Хомяков: "Бугун Андижон вилояти ҳокими билан учрашаман ва клубдан кетаман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бугун Андижон вилояти ҳокими билан учрашаман ва клубдан кетаман"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.




"Асабий ўйин бўлди. Бизда кўп нарса ўхшамади, балки босим таъсир қилгандир. Жуда ҳам ютишни истагандик. Йигитларда ҳаяжон сезилиб турди. Ўйин сўнггида биз ҳам, рақиб ҳам ажойиб имкониятларга эга бўлди. Учрашув ҳақида нимадир дейиш қийин. Кўплаб футболчилар бундай ўйинларда ўйнаш тажрибаси йўқ. Афсуски дуранг бўлди. Натижа барчасидан устун туради. Раҳбарият натижа талаб қилишини жуда яхши биламан. Вилоят ҳокими ва клуб президенти Шуҳрат Қўшоқбоевич натижа ҳамда ғалабаларни талаб қилишга ҳаққи бор. Бугуноқ раҳбар билан учрашиб жамоадан кетаман. Натижа йўқ экан балки янги мураббий футболчиларни руҳлантриб юборар. Ўз ишимдан қониқмадим. Ҳозир нима десам ҳам баҳона бўлиб қолади. Кетма-кет учта ўйин ғалабасиз бўлди. Бугун жуда ҳам ёмон ўйнадик. Яна қайтараман ариза ёзиб бош мураббий лавозимини тарк этишга тайёрман, барчаси раҳбариятга боғлиқ. 3та турда 1 очко бу кам", - деди Хомяков.

- Мухлислар ва журналистлар сиз бош мураббий бўлишингизни хоҳлашади...
- Афсуски иш берувчилар бошқа одамлар ва барчаси уларга боғлиқ. Бугун раҳбарият билан гаплашиб олишга ва келажагимга ойдинлик киритишга умид қиламан. Бу ерга келганимда клубни тузишни бошқачароқ кўргандим. Ўтган мавсум сўнггида бошқа клублардан менда таклифлар бўлганди. Уларни рад қилгандим. Мен мураббийман, бошқа шароитларда ишлашни истайман. Натижадан қатъий назар клубдан кетишга тайёрман.

Бугун натижа зарур эди. Бундай ўйинларда камроқ хато қилган жамоа ютади. Ҳа биз биринчи турда "Локомотив" билан чиройли ўйин кўрсатгандик, аммо чиройли ўйинга очко беришмайди. Бугун эса натижа керак эди. Шу боис чиройли ўйин керак эмас деб уқтиргандим.

- Дастлабки учта турдаги рақиблар ҳам кучли эдику, "Локомотив", "Насаф" ва "Навбаҳор". Бу клублар ОЧЛ учун курашишмоқда.

- Тўғри, лекин раҳбариятга рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Натижа йўқ, демак мураббий ҳам йўқ.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика