UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  25 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

Александр Токов - “Оқ-тепа” бош мураббийи Янгиликлар

Александр Токов - “Оқ-тепа” бош мураббийи

Шу кунга қадар "Оқ-тепа" жамоасида катта мураббий сифатида ишлаб келган Александр Токов бундан буён бош мураббий лавозимида фаолият олиб боради.
Клуб раҳбарияти кеча истеъфога чиқарилган Владимир Аникиннинг ўрнига энг яхши номзод сифатида Александр Султанович Токовни топишди. Эслатиб ўтамиз, Александр Токов апрель ойида ташкил қилинган мураббийлар курсида ўқиб, “С” лицензиясини олган.

ФУТБОЛЧИЛИК ФАОЛИЯТИ

Александр Султанович Токов - 1981 йил 1 сентябрда Сирдарё вилоятида таваллуд топган Александр футболчилик фаолияти давомида ҳимояда тўп тепган. 19 ёшида Тошкентнинг “Трактор” жамоасининг асосий таркибида ўйнай бошлаган ҳимоячи 2005 йилга қадар Вадим Абрамов қўл остида шуғулланган. Ўзининг чаққон ҳаракатлари билан Фарғонанинг “Нефтчи” клуби мураббийлар штабининг эътиборини қозонган Саша 2005-2007 йилги мавсумларни азим чинорлар юртида ўтказган.

Кейин Тошкентга қайтган футболчи “Локомотив” таркибидан жой олди. 2010 йил “Сўғдиёна” сафига қўшилишдан олдин ярим мавсум “Оқ-тепа” шарафини ҳам ҳимоя қилди. Ҳимоячи Жиззахдаги икки йиллик фаолиятдан сўнг яна пойтахтга қайтди ва “Оқ-тепа” либосини кийди. Сўнгги икки йилни жамоамизда ўтказган ҳимоячи бу йилдан мураббийлик фаолиятини бошлади.

МАЪЛУМОТ УЧУН
Исми-шарифи
: Александр Султанович Токов 
Туғилган санаси: 01.09.1981
Туғилган жойи: Сирдарё вилояти
Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: “Трактор” (2000-2005 йиллар), “Нефтчи” (2005-2007 йиллар), “Локомотив” (2007-2009 йиллар), “Сўғдиёна” (2010-2011 йиллар), “Оқ-тепа” (2009-2010, 2011-2012 йиллар)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика