UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  62 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  1 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  4 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Александр Мочинов: “Чемпионатимизда яна бир кучли жамоа пайдо бўлганидан хурсандман” Янгиликлар

Александр Мочинов: “Чемпионатимизда яна бир кучли жамоа пайдо бўлганидан хурсандман”

Олий лига ўн тўққизинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Обод” жамоалари учрашуви (4:1) тугагач ўтказилган матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Мочинов қатнашди.

— “Қизилқум” жамоасини ғалаба билан табриклайман, — дея сўз бошлади Адександр Владимирович. — Йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсак-да, йигитларимизга эътирозим йўқ. Менимча, бугунги ўйин стадионга йиғилган мухлислар зерикиб қолишмади. Рақибимиз кучли жамоа, шунга қарамай Навоийдан ҳеч бўлмаса бир очко олиб кетиш илинжида ташриф буюргандик. Аммо тажриба ўз сўзини айтди. “Қизилқум” таркибида маҳоратли ижрочилар жамланган. Уларга алоҳида таъриф беришнинг ҳожати йўқ. Бугун айнан уларнинг хизматлари эвазига рақибимиз йирик ғалабани қўлга киритди.

Ҳаёт эса давом этади. Ўз олдимизга кучлилар сафида ўрнимизни сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Шундай экан, ҳали курашамиз ва олий лигада қолиш учун имкониятимиз етарли, деб ўйлайман.

Бугунги ўйин миллий чемпионатимизда яна бир кучли жамоа шаклланаётганлигини кўрсатиб берди. Бундан хурсанд бўлдим. Навоийдаги замонавий спорт иншооти, яратилган шарт-шароитлар мутахассис сифатида мени лол қолдирди. Қолаверса, бу ерда ажойиб мухлислар бор экан. Яқин йилларда “Қизилқум” Осиё чемпионлар лигасида қатнашса, асло ажабланмайман. Бу йўлда навоийликларга фақат омад тилайман.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика