UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  3 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  1 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  5 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  9 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  13 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  23 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  18 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  247 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12

Александр Мочинов: “Чемпионатимизда яна бир кучли жамоа пайдо бўлганидан хурсандман” Янгиликлар

Александр Мочинов: “Чемпионатимизда яна бир кучли жамоа пайдо бўлганидан хурсандман”

Олий лига ўн тўққизинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Обод” жамоалари учрашуви (4:1) тугагач ўтказилган матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Мочинов қатнашди.

— “Қизилқум” жамоасини ғалаба билан табриклайман, — дея сўз бошлади Адександр Владимирович. — Йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсак-да, йигитларимизга эътирозим йўқ. Менимча, бугунги ўйин стадионга йиғилган мухлислар зерикиб қолишмади. Рақибимиз кучли жамоа, шунга қарамай Навоийдан ҳеч бўлмаса бир очко олиб кетиш илинжида ташриф буюргандик. Аммо тажриба ўз сўзини айтди. “Қизилқум” таркибида маҳоратли ижрочилар жамланган. Уларга алоҳида таъриф беришнинг ҳожати йўқ. Бугун айнан уларнинг хизматлари эвазига рақибимиз йирик ғалабани қўлга киритди.

Ҳаёт эса давом этади. Ўз олдимизга кучлилар сафида ўрнимизни сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Шундай экан, ҳали курашамиз ва олий лигада қолиш учун имкониятимиз етарли, деб ўйлайман.

Бугунги ўйин миллий чемпионатимизда яна бир кучли жамоа шаклланаётганлигини кўрсатиб берди. Бундан хурсанд бўлдим. Навоийдаги замонавий спорт иншооти, яратилган шарт-шароитлар мутахассис сифатида мени лол қолдирди. Қолаверса, бу ерда ажойиб мухлислар бор экан. Яқин йилларда “Қизилқум” Осиё чемпионлар лигасида қатнашса, асло ажабланмайман. Бу йўлда навоийликларга фақат омад тилайман.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика