Лушан “Сўғдиёна” мураббийлар штабини янгилайди
08 апр 2018 16:26
Янгиликлар
Лушан “Сўғдиёна” мураббийлар штабини янгилайди
Жамоа раҳбарияти “Сўғдиёна” ҳали совринли ўринлар учун курашишини ва ҳеч ҳам қўл кўтармоқчи эмаслигини исбот қилишда давом этади. Клуб раҳбарияти халқаро майдонда ўзини кўрсата олган ва ўзбек футболида ўз ўрнига эса бўлган тажрибали мураббий Сергей Лушанни жамоага таклиф қилди ва шартнома имзолади.
“Бунёдкор” жамоаси билан халқаро майдонларда иштирок этиб, тажриба тўплаган мураббий эндиликда ёрдамчи мураббий Муҳиддин Ортиқов ва дарвозабонлар мураббийи Игорь Михайловлар билан бирга “Cўғдиёна”ни бошқаради.
Мавсум бошидан буён “Сўғдиёна” мураббийлар штабида фаолият олиб борган Тимур Турдиев ва Микола Шевченколар билан тузилган шартнома бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” 11 апрель куни “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйинда жамоани Сергей Лушан бошчилигидаги мураббийлар штаби тайёрлайди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар