UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

Александр Крестинин: "Жамоа бир ойда қурилмайди" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Жамоа бир ойда қурилмайди"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Рақиб жамоани табриклайман. Улар биздан кўра ғалабани кўпроқ исташди. Шу сабаб ҳам уларнинг ғалабаси адолатли бўлди.

- "Бухоро" бугун қайсидир маънода "автобус қўйди". "Бунёдкор"нинг тезкор футболчиларга бўш зоналар қолдирилмади. Жамоа машғулотлар жараёнида бунга тайёрланганмиди?

- Йўқ, гап бунда эмас. Бугун биз шунчаки ўз даражамиздан пастроқ ўйнадик. Ҳафта давомида жамоа ўйинга ажойиб тайёргарлик кўрганди. Гап автобус ёки бошқа нарсада эмас. Биз ҳамма ўйинда рақиб майдонида кўнроқ ҳаракат қиламиз.

- Балки, жароҳатланганлар фактори ўйин натижасига таъсир қилгандир?

- Ҳар бир футболчи биз учун муҳим. Жамоамиз 11 кишидан иборат эмас. Бир футболчи йўқ бўлса, бошқа ўйинчи унинг вазифасини бажариши керак. Қайтараман, бугун биз ўз даражамиздан пайт ўйин кўрсатдик. Ўйинчиларим исталган вазифани бажаришлари мумкин, агарда буни ўзлари истасалар, албатта.

- "Бунёдкор"га келганингизга ҳам маълум муддат бўлди. Сиз келгандаги ва ҳозирги жамоани фарқи нимада? "Бунёдкор" кучлироқ бўлди дея оласизми? Жавоб ҳа бўлса, унда айнан қайси жиҳат бўйича?

- Жамоа кучайди, дея оламан. Жамоа ўзгарди. Ўйин услуби, схема ўзгарди. Бироқ, бизга барқарорлик етишмаяпти. Икки ўйиндан бери шу каби ҳолат қайд этилмоқда. Жамоанинг функционал ҳолати жуда яхши. Машғулотлар ҳам ажойиб ўтмоқда. Психологик ҳолатимиз ёмон эмас, шунчаки нотўғри. Шунчаки, нотўғри. 

- Ўтган турда жамоангиз офсайддан гол урди. Буни бутун футбол ҳамжамияти муҳокама қилди. Жамоа ичида бу вазифтни муҳокама қилдингизми? 

- Биз бу тарзда фикрламаймиз. У вазиятда ҳужумчимиз ҳимояга қайтишда суст ҳаракат қилганди. Бу ўйинда бу каби ҳолат бўлмади. Ўтиш фазасида бирор марта офсайд қайд этмадик. Ўша вазият бизга фақатгина шу учун керак бўлди. Адолатли ёки адолатсиз – буниси ҳакамларга ҳавола. 

- Марчичнинг майдондаги позицияси мураббийнинг ўйин услубига мос равишда ўзгариб боряпти, десак бўладими? Сабаби, Марчич таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланади.

- Унинг позицияси ўзгармаяпти. Марчичнинг ўйиндаги функсионал вазифаси ўйин давомида ўзгараётган бўлиши мумкин, аммо позицияси ўзгармаяпти. Функсионал вазифаси ўйин давомида ўзгариши мумкин. 

- Ўзбекистон чемпионатига келаётганда, бирор марта бўлса ҳам бу каби кўп мағлубиятлар қайд этилади, деб ўйлаганмидингиз? Сизга жамоада ўз ўйинингизни тўлиқ қуришингиз учун қанча ой муддат керак бўлади?

- Яна қайтараман, биз бу йўсинда фикрламаймиз. Мағлуб бўлсамчи, дея ҳеч қачон ўйламаймиз. Бирорта мураббий бундай фикрламайди. Қанча вақт керак? Жамоа бир ойда қурилмайди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика