UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  0 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  0 22:25Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни жамоадоши олишини хоҳлаяпти  5 22:02Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар эълон қилинди  1 21:47"Эшитдик-да!"нинг навбатдаги инсайди тасдиқланди  5 21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  3 20:57Суперлига. "Локомотив" ва "Сурхон" бир очкодан бўлишиб олишди  10 20:15"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Мбаппе 3-ўринда  20 19:49Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод  3 19:23МЮ мураббийлар Франк ва Почеттино билан музокаралар ўтказди  1 18:57Ўзимизнинг карикатура. "Бунёдкор" "ботқоққа ботмоқда"  18 18:30Про лига шарҳи. "Дўстлик" ниҳоят ғалаба қозонди, марказий ўйинда дуранг  0 18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  1 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  1

Александр Гейнрих — ЦСКАдаги хотиралари, Аббос Файзуллаев, МТЖ ва Жаҳон чемпионати ҳақида Янгиликлар

Александр Гейнрих — ЦСКАдаги хотиралари, Аббос Файзуллаев, МТЖ ва Жаҳон чемпионати ҳақида

Ўзбекистонлик футболчи, "Пахтакор" тарбияланувчиси Аббос Файзуллаев эндиликда расман ЦСКА аъзоси ҳисобланади.

Сир эмаски, "армиячилар" сафида ўз вақтида бир неча нафар ҳамюртларимиз турли даврларда тўп тепишнган. Улардан бири таниқли футболимиз юлдузи, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Александр Гейнрих сайтимизга Файзуллаевнинг ЦСКАга ўтишига муносабат билдирди. 


- 2002 йил "Пахтакор" сафида порлаб чиққан Гейнрих бир йил ўтиб ЦСКАда пайдо бўлди. Янги йил совғасини қандай қабул қилгансиз? ЦСКАдан қандай хотиралар қолган?

- ЦСКАдаги вақтларимни улкан тажриба орттирганман. Бу давр катта футболга кириб келишимда муҳим ўрин тутган. Ўша вақтда жуда ёш эдим. Қандай клубга келиб қолганимни тўлиқ тушунмасдим. Шунинг учун бўлса керак, тажриба ва тезлик етарли бўлмаган. Керакли кучим ҳам йўқ эди. Семакнинг майдонда қандай ишлашини кўрардим. Вагнер, Карвалью билан машғулотларда бирга ишлаб, базада яшар эдик. Ярошик билан бир хонада истиқомат қилганмиз. 

- Аббос Файзуллаевнинг ЦСКАга ўтиши қанчалик фойдали, деб ўйлайсиз? ЦСКА унинг учун трамполин бўлиши кимларга ва қандай омилларга боғлиқ?

- Аббос ЦСКАда ўзини кўрсатиши ва отилиб чиқиши кўп омилларга мос келиши керак. Тўғри унинг жуссаси кичкина. Кучи етарли эмас. Лекин биз юқори савияда ўйнаган кўплаб тезкор ва кичик футболчиларни биламиз. 

- Футболчи "Пахтакор" билан мавсум ўртасида хайрлашди ва Москва клубига бориб қўшилди. У вақтида қарор қабул қилдими ёки ҳали эрта эдими?

- Вақтлими ёки йўқ буни Аббос ҳал қилади. Агар у ўз кучига ишонса нима учун йўқ?

- Жаҳон чемпионати қуръаси бизга Эрон, Туркманистон, Гонгконг/Бутан каби жамоаларни тақдим қилди. Жаҳон чемпионатига чиқиш вақти келдими? Терма жамоа ҳақида сизнинг фикрларингиз қизиқ?

- Ўша вақт аллақачон келди. Мухлислар кутиб қолишди, биз жаҳон чемпионатига чиқишга мажбурмиз. Жонимизни тикиб бўлса ҳам, чиқишимиз керак. Мухлислар олдида қарздормиз. Мен Жаҳон чемпионатига чиқа олмадим ва шу сабаб мухлислар олдида қарздорман. Барча футбол мухлисларига салом йўллайман ва барчага омад тилайман. Мен энди терма  жамоа мухлиси сифатида қўллаб-қувватлайман. Омад. 

- Бугунги кунда нималар билан бандсиз? Қайси жамоада фаолият олиб боряпсиз?

- Тез орада барчасини билиб оласиз. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика