UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Милан Митрович ватанига қайтди  0 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  18 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  11

Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман" Янгиликлар

Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" учрашуви 1:2 ҳисобида якун топди.

Шундай қилиб "Хоразм" жамоаси Суперлигада қоладиган бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Хоразм" ёрдамчи мураббийи Александр Ежов иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввламбор ғалаба қозониб, олдимизга қўйилган вазифани бажаришгани учун футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Бугун жуда қийин баҳсни ўтказдик, ғалаба учун жамоамиз бор кучни берди. Умуман бутун мавсум биз учун оғир ўтди. Тўғрисини айтишим керак, бугун омад ҳам биз томонда бўлди. Футболчилар характер кўрсата олишди. Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман.


- Бугун жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайловни кўрмадик.

- Ҳаким Каюмовичнинг оиласида йўқотиш юз бергани боис зудлик билан Тожикистонга кетишига тўғри келди. Бор сабаб шу. Лекин Ҳаким Фузайлов жамоамиз бош мураббийи ҳисобланади.


- "Хоразм" биринчи бўлимда ҳимоявий, иккинчи таймда эса ҳужумкор ўйин кўрсатиб, иккита гол уриб ғалаба қозонди. Бу олдиндан режалаштирилганмиди?

- Биз аввалига ҳимоявий ўйин намойиш этамиз, кейин ҳужумга ўтамиз деб режа қилмагандик. Ҳаммаси ўйиннинг боришидан келиб чиққан ҳолда юз берди. Плей-офф битта учрашувдан иборат ва доим ҳам ҳимояга эътибор қаратиб мақсадга эриша олмайсиз. Шунинг учун ҳужум қилишни мақсад қилгандик. Ҳатто гол ўтказганимизда ҳам ўзимизни йўқотиб қўймадик, танаффусда йигитлар билан гаплашиб олдик, бу ўйинни ютишимиз кераклигини уқтирдик. Хайрият, ҳаммаси яхши якун топди.


- Матбуот анжумани якунида айтар сўзингиз.

- Энг аввало жамоамиз мухлисларига раҳмат айтмоқчиман. Юқорида айтганимдек, жуда оғир мавсумни ўтказдик. Мухлисларимиз бизни доим қўллаб туришди. Ҳам сафар, ҳам уйдаги ўйинларда жамоани ёлғизлатиб қўйишмади. Ғалабали, дурангли, мағлубиятли ўйинларимиз бўлди, ишқибозларимиз эса ҳар доим бизга ишонишди. Бунинг учун уларга катта раҳмат. Қолаверса, "Хоразм" футбол клуби раҳбарияти ва мутасадди кишиларга ҳам алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Жамоамиз бунгача 15 йил Суперлигада ўйнамаганди. Қайтишимиз катта воқелик бўлди. Жамоа олдига Суперлигада олиб қолиш вазифаси қўйилганди. Буни қийинчилик билан уддаладик. Ўйлайманки, кейинги мавсум мухлисларимизни янада кўпроқ хурсанд қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
11 дек 00:49:56
Basirbobo

Машаль 35 миллиард смета
Хоразим 30 миллиард смета
Фк Бухара 65 миллиардов смета
Вот статистика просто Пазор Шавкат Саломов
+1   
10 дек 19:31:17
Фарход
Хаким Каюмовични кими утган экан, Аллох рахмат килсин, охирати обод булсин.
+1   
10 дек 19:29:54
Фарход
Табрик Хоразм клубини, хар кандай кийинчиликларга карамай супер лигада колди, буёгига камчини эртарок уриб, бир ,иккита яхши савиядаги ва келахаги бор ёшларни олиб келаси мавсум учун пухта тайёргарлик куриш керак.
   
11 дек 00:49:20
Basirbobo

Машаль 35 миллиард смета
Хоразим 30 миллиард смета
Фк Бухара 65 миллиардов смета
Вот статистика просто Пазор

( Шавкат Саломов)
   
10 дек 20:20:53
From Earth
Барса1970 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Барибир курашмасдан чиққан бу йил курашиб чиққанига айтдим
Тўғри
   
10 дек 20:11:13
Барса1970
From Earth фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўтган йили шунчаки чиқаришмаган, ПФЛ қоидаларига кўра чиққан.
Барибир курашмасдан чиққан бу йил курашиб чиққанига айтдим
   
10 дек 19:28:12
From Earth
Барса1970 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳоразм бу йил суперлигага чиқди десак тўғри бўлади ўтган йили чиқариб қўйишганди
Ўтган йили шунчаки чиқаришмаган, ПФЛ қоидаларига кўра чиққан.
   
10 дек 18:48:56
Барса1970
Ҳоразм бу йил суперлигага чиқди десак тўғри бўлади ўтган йили чиқариб қўйишганди
-1   
10 дек 18:54:37
Мансур Бухгалтер
Хоразм гуч Хоразмни йимрики ёмон охир бир уриб йикитади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика