Александер-Арнольд: “Клопп ғаройиб инсон”
23 мар 2020 22:52
Янгиликлар
Александер-Арнольд: “Клопп ғаройиб инсон”
“Ливерпуль” ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ғаройиб инсон. Бу унинг ҳамма соҳада қарашларига тааллуқли. Жамоани бошқариши, инсонлар билан мулоқоти, барчаси ўзгача.
Оммага кўринишидан, интервьюларидан унинг ёқимли инсон эканлигини кўриш мумкин. У атрофидагиларга нақадар жонкуяр эканлигини бемалол билиб турасиз. У оиласи, футболчилар, ишчи хизматчилар учун доим қайғуради. Клопп барчага бирдек муомалада бўлади. У жамоа сардорига ҳам, ёш футболчига ҳам бир хил муносабатда.
Бир қатор инсонлар уни ўта эмоционал деб ҳисоблашади. Қайсидир томонлама улар ҳақ, аммо у вазиятни қандай назорат қилишни яхши билади. У қайси вақтдай қандай ҳаракат қилишни жуда яхши билади”, дея Александр-Арнольднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда GQ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар