UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  2 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  9 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   10 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  11 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1

“Ал-Наср” - “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари Янгиликлар

“Ал-Наср” - “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари

Теглар :  Бунёдкорҳакам
23 февраль куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлайди.

“Қалдирғочлар” мусобақанинг 1-турини Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони “Ал-Наср” клубига қарши меҳмонда ўтказишади.

Осиё футбол конфедерацияси “Ал-Наср” - “Бунёдкор” учрашувида хизмат қилувчи ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, баҳсни Ко Хюнг Жин бошчилигидаги Жанубий Кореядан бўлган ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Қайд этиш керакки, Ко Хюнг Жин бунгача фаолияти мобайнида “қалдирғочлар” иштирокидаги битта учрашувда хизмат қилган. Аниқроғи, 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги “Бунёдкор” - “Ал-Фатеҳ” 3:2 (Саудия Арабистони) баҳсини айнан ушбу рефери бошқариб борган.

Осиё Чемпионлар лигаси-2016
23 февраль, сешанба
Ар-Риёд. “Қирол Фаҳд” стадиони. Соат 22:15 (Тошкент вақти)
“Ал-НАСР” (Саудия Арабистони) - “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон)
Рефери:
Ко Хюнг Жин
Рефери ассистенти 1: Банг Ги Ёл
Рефери ассистенти 2: Парк Санг Жун (учаласи - Жанубий Корея)
Тўртинчи ҳакам: Рован Арумуғон (Хиндистон)
Ҳакамлар эксперти: Жасим Муҳаммад Маҳмуд Абдулкарим (Баҳрайн)
Учрашув комиссари: Анварул Ҳуқ (Бангладеш)



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика