UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

"Ал Ҳилол" сафида бугун легионерлар майдонга тушмайдими? Янгиликлар

"Ал Ҳилол" сафида бугун легионерлар майдонга тушмайдими?

Тошкент, 21 апрель - Бугун "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган баҳсда майдонга тушади.
"Темирйўлчилар" Саудия Арабистонининг энг кучли жамоаларидан бири "Ал Ҳилол"га қарши тўп тепишади. Ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Чипталар сотуви ҳам жойида.

Кеча иккала жамоа ўйинолди расмий машғулот ўтказди. Жамоалар бир соатдан шуғулланишди. Бугун катта эҳтимол билан "Ал Ҳилол"нинг икки легионери Тьяго Невес билан Дигао майдонга туша олмайди. Чунки ҳар иккала ўйинчи ҳам кечаги машғулотда алоҳида шуғулланди. Қолаверса, Тьяго Невесда қандайдир оғриқ бордек кўринди.

"Ал Ҳилол"нинг грециялик ҳужумчиси Георгиос Самарас жароҳати туфайли Тошкентга келмаган. 8та ўйинга дисквалификация қилинган Носир Ал Шамрони масаласи эса ҳамон очиқлигича қолмоқда. "Локомотив" таркибида эса биргина йўқотиш бор. Сариқ карточкалари сони иккитага етгани учун Ислом Тўхтахўжаев бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Қолган барча соғ-саломат ва ўйинга тайёр.

"Ал Ҳилол"ни шу пайтгача Тошкентда ҳеч ким мағлубиятга учрата олмаган. Жамоа ўтган йил "Бунёдкор" билан ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шунингдек, 2007 ва 2009 йилларда "Пахтакор" билан икки марта баҳс олиб бориб, биринчи учрашувда 2:0 ҳисобида зафар қучган, кейинги сафар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган.

"Ал Ҳилол" Ўзбекистонга илк бор 2006 йил ташриф буюрган. Қаршида "Машъал" билан ўтказилган баҳсда улар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган. Умид қиламизки, "Локомотив" Тошкентда "Ал Ҳилол"ни мағлуб этган биринчи жамоа сифатида тарихга киради. Бунинг учун жамоамизда имконият ҳам, куч ҳам етарли.

Ўйинга келишни хоҳловчи журналистлар учун яна бир бор эслатиб ўтирамиз. Агар Сиз электрон почтамизга "Media ticket" учун хат юбормаган бўлсангиз, дарҳол юборинг. Шунда ўйин пайтида бемалол медиа трибунада ўтириб ишлаш имконига эга бўласиз. Электрон почта: lokomotiv.media@mail.ru
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика