UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Про лигада 5-ўрин учун ҳам кураш кечади  4 19:08"Барселона" ПСЖ футболчиси учун 70 млн евро тўлашига тўғри келади  1 18:40"Реал" шов-шувли трансфер тайёрламоқда  2 18:12Хаби Алонсо "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши ва ўзи билан Гюлерни олиб келиши мумкин  3 17:44"Биз бунга қодирмиз". "Барселона" етакчиси "Атлетико" билан ўйинда камбэкка ишонмоқда  11 17:16Азим Аҳмедов: "Илҳом Мўминжоновнинг таклифидан сўнг иккиланмасдан "Металлург"га келдим"  13 16:48"Манчестер Юнайтед" Каземирога Ла Лигадан ўринбосар топди  1 16:22"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи "Яйпан"ни бошқаради  4 15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0 15:33Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган  2 15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  4 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  9 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  3 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  4

Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди Янгиликлар

Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди

Al Ain Cup турнирининг финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон учрашуви бўлиб ўтди

Al Ain Cup. Финал

18.11.2025. "Рашид Ал Мактум" стадиони

Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар сериясида 4:3)

Ўзбекистон:12. Абдувоҳид Неъматов, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 4. Фарруҳ Сайфиев (5. Рустам Ашурматов, 88), 7. Отабек Шукуров (6. Акмал Мозговой,  79), 9. Одил Ҳамробеков, 10. Азиз Ғаниев  ( 20. Хожимат Эркинов,64), 11. Остон Ўрунов (8. Жамшид Искандеров,64), 13. Шерзод Насруллаев, 14. Элдор Шомуродов, 18. Абдулла Абдуллаев, 23. Ҳусниддин Алиқулов

Захира: 16. Ботирали Эргашев, 2. Владимир Назаров, 3. Хожиакбар Алижонов, 15. Умар Эшмуродов, 17. Достон Ҳамдамов, 19. Азиз Турғунбоев, 25. Ҳусайн Норчаев, 21. Игорь Сергеев

Эрон: Алиризо Бейронванд, Солиҳ Ҳардани, Мажид Ҳуссайни, Шожаи Халилзода, Милод Муҳаммади, Саид Иззатуллоҳи (16. Муҳаммад Горбани,10) Саман Годдос (25. Али Ризо Кушки, 80), Меҳди Гайеди, Меҳди Тареми, Амирҳуссайн Ҳусайнзода (28. Муҳаммад Моҳиби,80), Али Алипур

Захира: 12. Паям Ниязманд, 22. Саед Ҳуссайни. 3. Али Немати, 26. Даниял Исмаилфар, 13. Ҳуссайн Канаани, 21. Омид Нурафкан, 18. Меҳди Тикдари, 23. Ария Юсуфи,  27. Хади Незжад, 

Огоҳлантириш: Фарруҳ Сайфиев (Ўзбекистон) 54

Четлатиш: Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон) 68

ЯНГИЛАШ


Пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этдик, 4:3

Пенальтилар серияси кўрамиз.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. Агарда ўйин шу ҳисобда якунланса пенальтилар серияси кўрамиз.

88. ЎЗГАРИШ. Фарруҳ Сайфиев ўрнига Рустам Ашурматов тушди.

88. СЕЕЕЙВ. Абдувоҳид Неъматов рақиб футболчисининг зарбасини қайтарди. 

84. Эроннинг ҳужумини бартараф этдик. 

79. ЎЗГАРИШ. Отабек Шукуров ўрнига Акмал Мозговой тушди.

70. Қолган дақиқаларда энди хатосиз ўйнаш икки ҳисса кўпроқ талаб қилади. 

68. ЧЕТЛАТИШ. Ана, холос. Абдуқодир Ҳусанов рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун қизил карточка билан сийланди. 

64. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Остон Ўрунов ўрнига Жамшид Искандеров, Азиз Ғаниев ўрнига Хожимат Эркинов тушди.

54. ОГОҲЛАНТИРИШ. Фарруҳ Сайфиев

53. Ўйин темпи паст, дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кам.

50. Терма жамоамиз тартибли ҳимояланяпти.

Иккинчи бўлим бошланди. 

45. Биринчи бўлим якунланди.

38. Эрон терма жамоаси амалга оширган бурчак зарбасини вакилларимиз қайтаришди.

30. Тўп билан бизникилар кўпроқ муомала қиляпти.

27. ЗАРБААА. Отабек Шукуров рақиб жарима майдончаси ичида ноаниқ зарба йўллади. 

25. Қанотдан юришларимиз муваффақиятсиз якунланмоқда.

20. Терма жамоамиз аъзолари хатосиз ўйнашга ҳаракат қилмоқда. 

15. Элдор Шомуродовда қулай вазият юзага келган эди. 

10. ЎЗГАРИШ. Эрон, Саид Иззатуллоҳи ўрнига Муҳаммад Горбани тушди.

3. Илк дақиқалардан тенгкураш кечмоқда.

- Ўйинга старт берилди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика