UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  2 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  8 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  4 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  6 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  12 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  4 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  4 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3

Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Мансур Саидов триосини яна бир жамоада кўрамизми? Янгиликлар

Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Мансур Саидов триосини яна бир жамоада кўрамизми?

Ўз даврининг моҳир ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Мансур Саидов яна катта футболга қайтмоқда.

Нозим Муллаохунов бошқарувидаги "Раш-Милк" жамоаси бу йил ПРО-Лигада иштирок этишни мақсад қилган. Шунинг учун мураббийлар штаби таркибни маҳоратли футболчилар билан ҳам кучайтиришга харакат қилмоқда. 

Узоқ йиллар давомида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Мансур Саидовнинг фаолиятида сўнгги пайтларда сезиларли пасайиш бўлди дейиш мумкин. 36 ёшли футболчи ўтган мавсум ПРО-Лига "Б" гуруҳи дебютанти "Ифтихор" жамоасида кўриниш берганди. Бироқ чемпионатнинг дастлабки турларидан кейин Саидовни Олтиариқ жамоасида бошқа кўрмадик. Шундан сўнг кўпчилик Мансурни бутсаларини михга илишга қарор қилган бўлса керак деган хаёлга борганди. Лекин Мансур Саидов афтидан футбол ўйнашни давом эттирадиган кўринади. Сабаби унга Шаҳрихоннинг "Раш-Милк" жамоасидан чорлов бўлган. 

Шунингдек шаҳрихонликлар яна бир тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиевга ҳам таклиф билан чиққан. Агарда томонлар келишувга эришса, Холматов, Бердиев, Саидов триосини яна бир жамоада кўришимиз мумкин. Ишқибозлар яхши эслашса керак, ушбу трио ўз вақтида "Нефтчи" сафида ҳам асосий фигура сифатида ҳар қандай рақиб жамоага ташвиш туғидирган.  Аввал хабар берганимиздек, жамоа сафига бир неча кун олдин тажрибали Акмал Холматов келиб қўшилганди.   

Айни дамда Фарғонада ўтаётган "Ҳоким Кубоги" мусобақасида иштирок этаётган "Раш-Милк" жамоаси таркибида бугун Мансур Саидов билан Акмал Холматов майдонга тушди. "УзДонгЯнгКо" (Андижон) жамоасига қарши кечган учрашувда шаҳрихонликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 




Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика