UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Акбар Усмонов: “Тўпурарлар пойгасидан ҳали чиқиб кетганим йўқ” Янгиликлар

Акбар Усмонов: “Тўпурарлар пойгасидан ҳали чиқиб кетганим йўқ”

Футзал бўйича Олий лиганинг 5-тур учрашувлари якунланди.

Унга кўра, BMB клуби турнир жадвалида пешқадамга айланди. Аммо жамоа ҳужумчиси Акбар Усмонов жорий мавсумда кам гол урмоқда. Ваҳоланки, у ўтган мавсумда чемпионат тўпурарига айланганди. Якунланган тур ва тўпурарлик пойгасидаги имкониятлари хусусида Усмонов билан суҳбатлашдик. 

- Якунланган 5-турдан олган таассуротлар қандай?

- Албатта, яхши таассуротлар қолди. Айнан 5-турдан кейин турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олдик. Шу ўрнимизни сақлаб қолиш учун охиригача курашамиз. 

- Мазкур турда қайси жамоа билан кечган баҳс BMB учун қийин ўтди?

- Деярли ҳар бир баҳс қийин кечмоқда. Бирорта ўйинимизни осон бўлди дея олмайман. Биз ҳам ҳар бир беллашувга жиддий ёндошамиз ва ғалаба учун майдонг чиқяпмиз. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир баҳсимиз биз учун финалга тенг ҳисобланади. 

- Ўтган мавсум чемпионат тўпурарига айлангандингиз. Бу йил эса бироз кам гол урмоқдасиз. Бунга фикрингиз қандай?

- Ҳа, бу натижадан ўзим ҳам қониқиш ҳосил қилмаяпман. Лекин шуни унутмаслик керакки, мен ҳам оддий инсонман. Турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Агарда мен ҳар мавсум 100 тадан гол уриб турсам, балки ҳозирда Испания чемпионатида ўйнаётган бўлиши  ҳам мумкинку. Барчаси Яратган томонидан. Ҳали тўпурарлик пойгасидан чиқиб кетганим йўқ. Мавсум якунига қадар кўплаб голлар уришга имкониятим ва вақтим бор. 

- Умуман олганда янги жамоага мослашиш қийин кечмадими?

- Йўқ. Мослашиш ҳақида ҳеч қандай гап-cўз бўлмаслиги керак. Ҳамма йигитлар билан бир неча йилдан буён ўйнаб келяпман. Қолаверса, жамоада легионерлар бўлиши ҳам қўшимча куч бағишлади. BMB ўзига яраша мухлислари бор, улар бизни қўллаб-қувватлайди. 

- Жамоанинг асосий мақсади қандай?

- Биринчи бўлиб Ўзбекистон футзали учун янги номларни чиқариш, ёш футзалчиларни кашф қилиш ҳисобланади. Клуб раҳбари Бекзод Акмалович ҳам тадбиркорликдан ташқари, спортни яхши кўради. У билан ҳамнафас инсон. Жамоани Ўзбекистон чемпиони бўлишини ва Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этишини истайди. Ўзбек футзалининг нималарга қодирлигини халқаро майдонда ҳам исботлашни истамоқда. Ишонаманки, ўз олдимизга қўйилган мақсадларга эриша оламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика