UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  0 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  1 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  7 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  6 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  11 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  21 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0

Акбар Усмонов: "Мураббийларнинг танаффусдаги кўрсатмасидан сўнг ғалабага ишончимиз ортди" Янгиликлар

Акбар Усмонов: "Мураббийларнинг танаффусдаги кўрсатмасидан сўнг ғалабага ишончимиз ортди"

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда ўқув-машғулот йиғинини олиб борди.

Йиғин доирасида ҳамюртларимиз Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказди (3:1, 4:6). Ортда қолган ўйинлар ва йиғин борасида терма жамоамиз футзалчиси Акбар Усмоновга бир нечта саволлар билан юзландик. 


- Қозоғистон терма жамоаси билан шу кунгача ўтказилган ўйинларда ғалаба қозонмаган эдик. Кеча мана шу "қора" анъанага барҳам берилди. Ушбу вазифани эса терма жамоамизнинг янги авлоди бажарди...

- Қўшни юрт вакиллари билан ўйин шу ойга белгиланди. Улар Европа ва Жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган жамоадир. Биринчи ўйиндаёқ сиз айтган анъанага барҳам беришимиз мумкин эди. Лекин деярли юз фоизлик имкониятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Кеча ҳам биринчи бўлимни жуда ёмон бошладик. Танаффусда мураббийларимиз керакли кўрсатмаларни беришгач ғалабага бўлган ишончимиз ортди. Худога шукур якунда ажойиб камбэк кўрсатиб ҳисобни фойдамизга ҳал қила олдик. 

- Учрашув бўлиб ўтган залдаги шароитлар ва паркет ҳолати қониқтирдими? 

- Қозоғистондаги ареналар Европа стандартларига мослаштирилган. Осиёда эса бундай силлиқ паркетлар ўрнига бошқача қопламалардан фойдаланилади. Албатта бу ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. 

- Ҳимояланишда жамовий ҳаракатлар етишмаётгандек кўринди...

- Иш бор жойда камчилик бўлганидек, ҳимоямизда ҳам етишмовчиликлар бўлиб турди. Бунинг сабаби йиғинимиз қисқа вақт давом этгани ва йигитлар тикланиб олишлари учун вақт камлиги бўлди. 

- Ўзбекистон футзал терма жамоаси 2021 йилда иккита тарихий натижа қайд этди. Биринчиси илк бор Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқди, иккинчиси тарихда биринчи маротаба Қозоғистондан устун келди...

- Албатта жорий йилда ажойиб натижалар қайд этдик. Бунинг учун аввало яратганга шукурлар қиламиз. Мазкур натижалар ортида қанчадан-қанча одамлар меҳнати, ота-она ва яқинларимизнинг дуоси, мухлислар олқиши, ЎФА томонидан яратиб берилган шароитлар барчасининг меваси ётибди, дея оламан. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика