UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  10 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  110 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  0 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  18 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  2 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  4 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  3 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  1 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  8 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  3 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1

Акаки Шулая ва бошқалар. Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Акаки Шулая ва бошқалар. Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 3-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши дарвозабони - Абдумавлон Абдужалилов ("Локомотив").

"Локомотив" бу тур амалдаги чемпион "Пахтакор"га қарши ўйнади ва 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Учрашув давомида "темирйўлчилар" посбони Абдумавлон Абдужалилов 5та сейв ижро этди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Унинг ишончли ўйини шерикларига ҳам қўшимча куч бағишлагани турган гап.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши мураббийи - Александар Стоймирович ("Локомотив").


"Локомотив"нинг сенсацион ғалабасида мураббийнинг ҳиссаси катта бўлди. Ўйин давомида "темирйўлчилар" кучли прессинг ва тезкор қарши ҳужумлар билан "шерлар"ни эсанкиратиб қўйишди. "Пахтакор" 2020 йил ноябрь ойидан буён Суперлигада ҳеч кимга йирик ҳисобда ютқазмаётганди. Шу тариқа, Александар Стоймирович 3-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Акаки Шулая ("Қизилқум").


"Қизилқум" мазкур тур Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 64-дақиқасида Шукуруллаев узатган ажойиб пасдан кейин Шулая ўнг қанотда тўпни эгаллаб икки рақибдан қочиб кетиб Неъматов қўриқлаётган дарвозага гол урди. Айнан мана шу гол 3-турнинг энг чиройли голи деб топилди. ВИДЕОНИ КЎРИШ



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши футболчиси - Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор").


Дастлабки икки турда иккита мағлубиятни қабул қилиб олган "қалдирғочлар" мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. 3-турда эса жамоани "Навбаҳор" кутиб турганди. Кўпчилик бу ўйинда ҳам "Бунёдкор" йирик ҳисобда мағлуб бўлишини тахмин қилганди, аммо иккинчи таймда майдонга тушиб иккита гол урган Миржаҳон Мираҳмадов бу тахминларни чилпарчин қилди. Суперлигадаги фаолиятида бешинчи бор дублга эришган Мираҳмадов 3-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
18 мар 16:21:38
Bill Junior
Abdumavlonni terma jamoaga chaqirib koʻriw keremikin Anu tewu varataristladan yaxwro formadekan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика