UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Дембеле: "Мбаппе Саудия Арабистонига кетмоқчи"  0 02:50Хиросимадаги янги стадионда трибунадаги тўсинлардан бири қулаб тушди  1 02:33"Реал Мадрид" "Алавес"ни тор-мор этди, Гюлер яна гол урди  12 02:16Навбатдаги "Олтин тўп" Левандовскига берилиши мумкин  6 01:59АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди  24 01:19Бразилия ҳукумати сув тошқинлари сабабли футбол мусобақаларини тўхтатишни сўради  0 00:42Месси телекамерага МЛСнинг янги қоидаларидан норозилигини билдирди  5 00:25Моуриньюни Туркияга таклиф қилишди  0 00:08Роналду: "Кечки соат 10 дан кейин безовта қилманг"  8 23:41"Ланс" Беларусь чемпионатидан яна бир ҳимоячи сотиб олади  3 23:20Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Ушбу масалага нуқта қўйиш керак"  4 23:14Мбаппе: "Олимпиадада иштирок этишим ўзимга боғлиқ эмас"  1 22:39Александр Стоймирович: "Истеъфо ҳақида ҳеч нима эшитганим йўқ. Раҳбарият менга ишонишда давом этмоқда"  2 22:07"Барселона" собиқ футболчиси "Динамо" билан шартнома имзолаганди, бироқ унинг ўрнига эгизаги ўйнаб келаётгани фош бўлди  0 21:50АПЛ клублари ЕЧЛ гуруҳ босқичида бир-бирига қарши ўйнаши мумкин  3

Акаки Шулая ва бошқалар. Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Акаки Шулая ва бошқалар. Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 3-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши дарвозабони - Абдумавлон Абдужалилов ("Локомотив").

"Локомотив" бу тур амалдаги чемпион "Пахтакор"га қарши ўйнади ва 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Учрашув давомида "темирйўлчилар" посбони Абдумавлон Абдужалилов 5та сейв ижро этди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Унинг ишончли ўйини шерикларига ҳам қўшимча куч бағишлагани турган гап.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши мураббийи - Александар Стоймирович ("Локомотив").


"Локомотив"нинг сенсацион ғалабасида мураббийнинг ҳиссаси катта бўлди. Ўйин давомида "темирйўлчилар" кучли прессинг ва тезкор қарши ҳужумлар билан "шерлар"ни эсанкиратиб қўйишди. "Пахтакор" 2020 йил ноябрь ойидан буён Суперлигада ҳеч кимга йирик ҳисобда ютқазмаётганди. Шу тариқа, Александар Стоймирович 3-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Акаки Шулая ("Қизилқум").


"Қизилқум" мазкур тур Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 64-дақиқасида Шукуруллаев узатган ажойиб пасдан кейин Шулая ўнг қанотда тўпни эгаллаб икки рақибдан қочиб кетиб Неъматов қўриқлаётган дарвозага гол урди. Айнан мана шу гол 3-турнинг энг чиройли голи деб топилди. ВИДЕОНИ КЎРИШ



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши футболчиси - Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор").


Дастлабки икки турда иккита мағлубиятни қабул қилиб олган "қалдирғочлар" мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. 3-турда эса жамоани "Навбаҳор" кутиб турганди. Кўпчилик бу ўйинда ҳам "Бунёдкор" йирик ҳисобда мағлуб бўлишини тахмин қилганди, аммо иккинчи таймда майдонга тушиб иккита гол урган Миржаҳон Мираҳмадов бу тахминларни чилпарчин қилди. Суперлигадаги фаолиятида бешинчи бор дублга эришган Мираҳмадов 3-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
18 мар 16:21:38
Bill Junior
Abdumavlonni terma jamoaga chaqirib koʻriw keremikin Anu tewu varataristladan yaxwro formadekan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика