Агуэро: "Лукаку - ҳамма нарсага қодир ҳужумчи"
15 окт 2016 15:44
Янгиликлар
Агуэро: "Лукаку - ҳамма нарсага қодир ҳужумчи"
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро "Эвертон"га қарши баҳс олдидан, рақиб форварди Ромелу Лукаку ҳақида фикр билдирди.
"Лукаку - ҳамма нарсага қодир. У универсал ва майдоннинг ҳар қандай жойида фойдали бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Ромелу иккинчи қаватда яхши ўйнайди. Лукакунинг "Эвертон"га ўтиши жамоага фойда келтирди.
"Эвертон" мавсумни яхши бошлади, айнан шу сабаб АПЛ ҳар бир футболчини ўзига жалб қилади. Фикримча, "Эвертон" бу мавсумни яхши ўтказади. Бу жамоага қарши баҳс доимо оғир ўтган ва навбатдагиси ҳам шундай бўлади деб ўйлайман" - дейди Агуэро.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар