UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  1 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  3 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  21 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6

АГМК ёшлар жамоаси бугун Биринчилик ғолиблигини расмийлаштириши мумкин Янгиликлар

АГМК ёшлар жамоаси бугун Биринчилик ғолиблигини расмийлаштириши мумкин

Теглар :  АГМК
Аъзам Шерғозиев бошчилигидаги АГМК (U21) жамоаси бугун 21-тур доирасида "Бунёдкор" (U21) билан ўйнайди.

 Бу ўйиндаги эҳтимолий ғалаба жамоани Ёшлар Биринчилиги ғолибига айлантириши мумкин.

Бунинг учун параллель равишда бўладиган Муборакдаги "Машъал" (U21) - "Насаф" (U21) учрашувида мезбонлар ютқазмаслиги талаб этилади. Агарда бугун АГМК (U21) жамоаси ғалабани тантана қилиб, "Машъал" (U21) ўз ўйинида мағлубиятга учрамаса, унда олмалиқлик ёшлар муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиради.

АГМК футбол клуби тарихида ҳали ёшлар жамоаси Биринчилик ғолибига айланмаган ва жорий мавсум ушбу тарихий воқеа юз беришга жуда яқин.

АГМК футбол жамоаси ҳар йили юксалиш ва ривожланиш йўлида турли ғалабалар ва тарихий натижалар қайд этаётгани бежизга эмас. Чунки тўғри йўлга қўйилган клубнинг ички сиёсати ва пастки бўғинга қаратилаётган эътибор натижаси ўз мевасини бериш жараёнида. Бу эса босқичма-босқич жамоани буткул янги даражага чиқиши учун хизмат қилиши шубҳасиз.

Аъзам Шерғозиев бошчилигидаги АГМК (U21) жамоаси йил давомида катта кўламдаги ишларни бажариб, ҳозиргача ўтказилган 20 ўйиндан 15тасини ғалаба билан якунлаган. Бугунги "Бунёдкор" (U21) билан бўладиган баҳсда қўлга киритилиши мумкин бўлган эҳтимолий 16-ғалаба уларни чемпионлик сари етаклаши мумкин.

Ёшлар Биринчилиги, 21-тур.

1 октябрь, жума.

"Бунёдкор" (U21) - АГМК (U21) (16:30)

"Бунёдкор" академияси майдони.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика