UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  12 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

АГМК Украина клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

АГМК Украина клуби билан дуранг ўйнади

Теглар :  АГМК
Кеча АГМК яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Украина чемпионати вакилига қарши учрашув иккинчи хориж йиғини доирасида учинчи ўйин бўлди. Бу баҳсда 16 нафар футболчи иштирок этди.

Январь ойида ҳам бу жамоалар бир марта ўртоқлик ўйинида майдонга тушишган ва ўша баҳсда луганскликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу галги тўқнашув ҳам қизиқарли ва курашчан руҳда ўтди. Ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Жарима майдони ичида Роман Абдулов рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнаганлиги боис, пенальти белгиланди. "Заря" футболчиси бундан унумли фойдаланди. 39-дақиқада ҳакам рақиб дарвозабони ишлатган қўполлик сабаб пенальти белгилади. Музаффар Музаффаров тепган тўпни Лунин қайтаришга эришди. Иккинчи таймда АГМК футболчилари рақибга нисбатан фаолроқ ҳаракатлана бошлашди. Бу 75-дақиқада ўз самарасини берди. Қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Ғулом-Ҳайдар Ғуломов бир зарб билан дарвозанинг узоқ бурчагига тўпни йўллади. Ҳисоб тенглашгач, жамоада яна бир нечта гол уриш имконияти бўлди. Якуний зарбаларга аниқлик етишмаганлиги боис, ўйин шу ҳисобда якунига етди.

АГМК режасига кўра навбатдаги баҳс 14 февраль куни Харьков шаҳрининг "Гелиос" жамоасига қарши бўлиб ўтади. 15 февраль куни эса Туркманистон чемпиони "Олтин Аср" спарринг рақиб вазифасини ўтайди. Назорат ўйинининг сўнгиси 17 февраль куни Грузия чемпионати вакили "Рустави" жамоасига қарши бўлиб ўтади.


АГМК - "Заря" (Украина) 1:1

Гол: Ғулом Ҳайдар Ғуломов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика