UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  10 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

АГМК таништирув маросимини ўтказди ФОТО Янгиликлар

АГМК таништирув маросимини ўтказди ФОТО

Олмалиқ шаҳрининг АГМК футбол клуби бугун "Туркистон" меҳмонхонасида янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди.


Тадбирда АГМК футбол клуби техник директори Мухтор Қурбонов, бош мураббий Виктор Кумиков, шунингдек футболчилар иштирок этишди. Тадбир аввалида Мухтор Муродович сўз олиб, жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳамда вазифалар ҳақида маълумот берди.

- "Аввало кириб келган футбол мавсуми билан барча мухлисларни табриклайман. Жамоамиз мавсумга яхши ҳозирлик кўрди. Кеча Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган иккита баҳс бўлиб ўтди ва иккала ўйин ҳам қизиқ кечди. Ўйлайманки, бундан кейинги беллашувлар ҳам мухлисларга ёқадиган даражада бўлади".

- "АГМК жорий мавсумнинг илк расмий учрашувини эртага "Бунёдкор"га қарши ўтказади. Биз бу ўйинга тайёрмиз. Насиб қилса, чиройли ўйин кўрсатиб ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Барча жамоаларга омад тилайман".

- "Олмалиқ" номи АГМК деб ўзгартирилишига қандай муносабат билдирасиз?

- "Жамоамиз номи олдин ҳам аниқроғи, 2008 йилда ўзгарган ва ўшанда ОТМК деб номланганди. Бу йил ҳам клубимиз раҳбарлари жамоа номини ўзгартиришни маъқул кўришди. Менимча, бу унчалик роль ўйнамайди ва муҳими, АГМК номи остида натижа кўрсатсак бўлгани. Янги ном билан ўтган йилгидан яхшироқ натижа қайд этамиз деб умид қиламан".

Виктор Кумиков (жамоа бош мураббийи):

- "Мавсумга тайёргарликни уч босқичда олиб бордик. Дастлабкиси декабрда Тошкентда ўтказилган бўлса, январь-февраль ойларида Туркияда икки марта ўқув-машғулотларини ташкил этдик. Барча машғулотлар белгиланган дастур бўйича кечди. Ўртоқлик ўйинлари ҳам маромида бўлди. Ўйлайманки, бу мавсум биз учун омадли келади".



- Виктор Балютович, бу йил кўп жамоалар ўз олдига чемпионлик вазифасини қўйган. Хусусан, "Навбаҳор", "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" ҳам. Шундан келиб чиқиб "Олмалиқ"нинг мақсади қандай?

- "Чемпионат бошланмасдан олдин исталган гапни гапириш мумкин. Биз ҳам гапира оламиз, лекин ҳаммасини ўйинлар кўрсатиб беради. Олдимизга қўйилган аниқ вазифа бу - иккинчи даврадан сўнг юқори олтиталикка кириб олиш, у ёғини эса вақт кўрсатади".

- АГМК 10 нафар янги футболчи билан шартнома тузди. Сизнингча, бу кўпми ёки нормалми?

- Албатта, кўп. Аслини олганда бундай бўлмаслиги керак. Лекин 10та футболчи қўшиб олганимизнинг ўзига яраша сабаблари бор. Биз ўтган йилги натижадан келиб чиққан ҳолда селекция сиёсатини олиб бордик. Қолаверса, бу йил мақсадимиз янада юқори. Баъзи футболчилар талабларимизга мос келмади ва уларни қўйиб юбордик. Янги футболчилар жамоага қанчалик мослашиб кетишини вақт кўрсатади. Бу гап ҳаммага, шу жумладан легионерларга ҳам тегишли.  

Тадбир давомида жамоанинг барча футболчиларига либос топшириш маросими бўлиб ўтди. Шундай қилиб АГМК ўйинчилари бу мавсум қуйидаги рақамларда ҳаракат қилишади.


Дарвозабонлар
№12. Роман Абдулов
№33. Павел Матяш (Қирғизистон)
№46. Хуршид Хўжаев
№99. Низомиддин Зиявутдинов

Ҳимоячилар
№18. Қаҳрамон Баҳодиров
№2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров
№15. Владимир Бубанья (Сербия)
№19. Владислав Касминин (Беларусь)
№24. Жавлон Гусейнов
№4. Хуршид Мухторов
№3. Миржалол Мирюсупов

Ярим ҳимоячилар
№13. Лутфулла Тўраев
№21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов
№5. Дилшод Жўраев
№23. Йован Жокич (Сербия)
№77. Отабек Зокиров
№7. Санжар Рихсибоев
№8. Музаффар Музаффаров
№20. Иброҳим Нўъмонов

Ҳужумчилар
№9. Зафар Полвонов
№17. Камолиддин Мурзоев
№87. Вадим Чемиртан (Молдова)
№22. Абдумалик Абдуллаев
№10. Шоҳназар Норбеков

Изоҳ: Ажратиб кўрсатилган ўйинчилар жамоага бу йил қўшилишди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика