UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3

АГМК таништирув маросимини ўтказди ФОТО Янгиликлар

АГМК таништирув маросимини ўтказди ФОТО

Олмалиқ шаҳрининг АГМК футбол клуби бугун "Туркистон" меҳмонхонасида янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди.


Тадбирда АГМК футбол клуби техник директори Мухтор Қурбонов, бош мураббий Виктор Кумиков, шунингдек футболчилар иштирок этишди. Тадбир аввалида Мухтор Муродович сўз олиб, жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳамда вазифалар ҳақида маълумот берди.

- "Аввало кириб келган футбол мавсуми билан барча мухлисларни табриклайман. Жамоамиз мавсумга яхши ҳозирлик кўрди. Кеча Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган иккита баҳс бўлиб ўтди ва иккала ўйин ҳам қизиқ кечди. Ўйлайманки, бундан кейинги беллашувлар ҳам мухлисларга ёқадиган даражада бўлади".

- "АГМК жорий мавсумнинг илк расмий учрашувини эртага "Бунёдкор"га қарши ўтказади. Биз бу ўйинга тайёрмиз. Насиб қилса, чиройли ўйин кўрсатиб ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Барча жамоаларга омад тилайман".

- "Олмалиқ" номи АГМК деб ўзгартирилишига қандай муносабат билдирасиз?

- "Жамоамиз номи олдин ҳам аниқроғи, 2008 йилда ўзгарган ва ўшанда ОТМК деб номланганди. Бу йил ҳам клубимиз раҳбарлари жамоа номини ўзгартиришни маъқул кўришди. Менимча, бу унчалик роль ўйнамайди ва муҳими, АГМК номи остида натижа кўрсатсак бўлгани. Янги ном билан ўтган йилгидан яхшироқ натижа қайд этамиз деб умид қиламан".

Виктор Кумиков (жамоа бош мураббийи):

- "Мавсумга тайёргарликни уч босқичда олиб бордик. Дастлабкиси декабрда Тошкентда ўтказилган бўлса, январь-февраль ойларида Туркияда икки марта ўқув-машғулотларини ташкил этдик. Барча машғулотлар белгиланган дастур бўйича кечди. Ўртоқлик ўйинлари ҳам маромида бўлди. Ўйлайманки, бу мавсум биз учун омадли келади".



- Виктор Балютович, бу йил кўп жамоалар ўз олдига чемпионлик вазифасини қўйган. Хусусан, "Навбаҳор", "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" ҳам. Шундан келиб чиқиб "Олмалиқ"нинг мақсади қандай?

- "Чемпионат бошланмасдан олдин исталган гапни гапириш мумкин. Биз ҳам гапира оламиз, лекин ҳаммасини ўйинлар кўрсатиб беради. Олдимизга қўйилган аниқ вазифа бу - иккинчи даврадан сўнг юқори олтиталикка кириб олиш, у ёғини эса вақт кўрсатади".

- АГМК 10 нафар янги футболчи билан шартнома тузди. Сизнингча, бу кўпми ёки нормалми?

- Албатта, кўп. Аслини олганда бундай бўлмаслиги керак. Лекин 10та футболчи қўшиб олганимизнинг ўзига яраша сабаблари бор. Биз ўтган йилги натижадан келиб чиққан ҳолда селекция сиёсатини олиб бордик. Қолаверса, бу йил мақсадимиз янада юқори. Баъзи футболчилар талабларимизга мос келмади ва уларни қўйиб юбордик. Янги футболчилар жамоага қанчалик мослашиб кетишини вақт кўрсатади. Бу гап ҳаммага, шу жумладан легионерларга ҳам тегишли.  

Тадбир давомида жамоанинг барча футболчиларига либос топшириш маросими бўлиб ўтди. Шундай қилиб АГМК ўйинчилари бу мавсум қуйидаги рақамларда ҳаракат қилишади.


Дарвозабонлар
№12. Роман Абдулов
№33. Павел Матяш (Қирғизистон)
№46. Хуршид Хўжаев
№99. Низомиддин Зиявутдинов

Ҳимоячилар
№18. Қаҳрамон Баҳодиров
№2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров
№15. Владимир Бубанья (Сербия)
№19. Владислав Касминин (Беларусь)
№24. Жавлон Гусейнов
№4. Хуршид Мухторов
№3. Миржалол Мирюсупов

Ярим ҳимоячилар
№13. Лутфулла Тўраев
№21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов
№5. Дилшод Жўраев
№23. Йован Жокич (Сербия)
№77. Отабек Зокиров
№7. Санжар Рихсибоев
№8. Музаффар Музаффаров
№20. Иброҳим Нўъмонов

Ҳужумчилар
№9. Зафар Полвонов
№17. Камолиддин Мурзоев
№87. Вадим Чемиртан (Молдова)
№22. Абдумалик Абдуллаев
№10. Шоҳназар Норбеков

Изоҳ: Ажратиб кўрсатилган ўйинчилар жамоага бу йил қўшилишди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика