UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  2 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  24 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  140 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7

АГМК - “Насаф”. Превью Янгиликлар

АГМК - “Насаф”. Превью

Теглар :  НасафАГМК
Суперлиганинг 26-турида “Насаф” сафарда Олмалиқда АГМК жамоаси меҳмони бўлади.

Учрашув 19 октябрь куни “ОКМК” стадионида соат 18:00да бошланади.


Ўзаро учрашувларга оид фактлар

“Насаф” ва “АГМК” жамоалари шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 22 марта куч синашган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 3тасида олмалиқлик футболчилар ғалабага эришишган. 11та учрашувда “Насаф” зафар қучган, яна 8 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 19:32. Устунлик “Насаф” томонида. Шу йили Қаршида бўлган ўзаро учрашувда “АГМК” жамоаси 2:0 ҳисобида ғалабага эришган эди.

Олмалиқдаги ўзаро учрашувларга оид

Олмалиқда бўлиб ўтган ўзаро 11та  учрашувнинг 2тасида “кончилар” зафар қучишган. 5та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўрт учрашувда эса “Насаф” ғалаба қозонган. Бу учрашувларда дарвозаларга жами 19та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича  8:11 устунлик “Насаф” томонида. Шу йили Олмалиқда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда жамолар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган.


Олмалиқдаги сўнгги беш учрашув натижаси
22.06.2014.  “Олмалиқ”  - “Насаф” 1:3
23.03.2015.  “Олмалиқ”  - “Насаф” 2:0
11.03.2016.  “Олмалиқ” – “Насаф” 1:3
07.04.2017.  “Олмалиқ” – “Насаф” 1:0
26.04.2018.  АГМК – “Насаф”  0:0

Жамоалар тўпурарлари


Айни пайтда тўпурарлар бўйича "Насаф"да Бобир Абдухолиқов карвонбошилик қилмоқда. У ҳозиргача 8та гол киритган. “АГМК” жамоасининг тўпурари сербиялик ярим ҳимоячиси Йован Жокич ҳисобланади. Унинг ҳисобида 9та гол бор, уларнинг 7тасини пенальтидан киритган.

Мазкур жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги учрашув бугун, 18 октябрь пайшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” стадионида соат 15:00да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ана шу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика